«Пракент универсал савдо комплекси» АЖ Кузатув кенгаши 2017 йил 9 июнда соат 16-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.

Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

Манзил: Тошкент шахар, Яшнобод тумани Паркент кучаси 74 уй, тел.,факс 269-39-60.

Эл.почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.      

Кун тартибига қуйидаги масала киритилган:

1. Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.

6. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

7. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3-йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидентларни жамият ихтиёрида қолдириш.

8. Жамиятдиректори билан тузилган мехнат шартнома муддатини узайтириш.

9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. Жамият “Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми”га ўзгартиришлар киритиш.

12. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 9 июнда соат 15-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 269-39-60, 269-39-61.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2017 йил 23 май холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 5 июн холатига тузилади.

Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2017 йил 5 июндан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.

ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.»

 «Паркент универсал савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 1 январ холатига бухгалтерия баланси.

                                                                                                                                                                   Минг.сум.

КТИВ ПАССИВ
Асосий воситалар 1 151 489,10 Устав капитали 1 126 000
Узоқ муддатли инвестициялар 0 Резерв капитали 306 860,2
Ишлаб чиқариш заҳиралари 27 666,8 Тақсимланмаган соф фойда -38 293,7
Келгуси давр харажатлар 0 Мақсадли тушумлар 0
Дебиторлар 218 225 Кредиторлар 28 829,7
Пул маблағлари 26 015,3    
ЖАМИ 1 423 396,2 ЖАМИ 1 423 396,2
    СОФ ФОЙДА  

 Молиявий натижалар: 1. Хизмат кўрсатишдан олинган соф тушум- 444 599,9 минг сўм,     2.Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси- 565 538,3 минг сўм, 3. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар- 300 609,1 минг сўм, 4. Ҳисобот давридаги соф фойда- 18 236,2 минг сўм.

 Аудиторлик текшируви бўйича маълумот

 Жамиятнинг 2016 йил фаолияти якуни бўйича аудиторлик текшируви «KONSAUDIT INFORM» агентлиги аудиторлик ташкилоти, маъсулияти чекланган жамияти томонидан текширилган. Аудиторлик текшируви натижалари буйича жамият молия –хужалик фаолиятини ижобий якунлади. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун Молия вазирлиги томонидан 2008 йил 20 февралда №00300 –сонли Лицензия берилган.