«ТАСДИҚЛАНГАН»

“Parkent universal savdo

kompleksi”  АЖ

акциядорларининг

2016 йил

25 апрелдаги умумий йиғилиш қарори билан 

 

 

 

 

 

“Parkent universal savdo kompleksi”  АЖ

акциядорлик жамиятининг

акциядорлар умумий йиғилиши  тўғрисидаги

НИЗОМИ

(янги тахрири)

Тошкент ш. – 2016 й.

МУНДАРИЖА

  1. Умумий  қоидалар…………………………………………………..………….....  3
  2. Акциядорлар Умумий йиғилишининг  ваколатлари

ва  қарорлари  ……………………………………………………...………….......  3

  1. Умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқи, акциядорларни

ва уларнинг  ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш…….….………..….... .5

  1. Акциядорларнинг йиллик Умумий  йиғилишини ўтказишга тайёргарлик…....6
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини

ўтказишга тайергарлик кўриш………………………………………………….... 7

  1. Умумий йиғилиш кворуми……………………………………………………......  9
  2. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари……………………………………......    10
  3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби…………………………………........…10
  4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни …………………………………….........  11
  5. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш…………………….........11
1-илова Жамият акциядорларининг ўтказиладиган умумий йиғилишининг ҚАЙД ҚИЛИШ РЎЙХАТининг шакли.. 12
2-илова Овоз бериш учун БЮЛЛЕТЕНнинг шакли……………... 13
3-илова ИШОНЧНОМАнинг шакли………………………… 14
4-илова Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги БИЛДИРИШНОМАнинг шакли …………..

15

    

Умумий коидалар

1.3. Жамият хар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг  йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

1.4. Акициядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин  олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув  кенгашини ва  тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар хал этилади. Жамиятнинг  йиллик хисоботи ва Қонунда  белгиланган бошка  хужжатлари  кўриб чиқилади.

Жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб   камида бир фоизига эгалик  қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг   молия йили  тугаганидан кейин ўттиз  кундан  кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар  киритишга хамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш  комиссиясига бу органнинг  миқдор таркибидан ошмайдиган  тарзда  кўрсатишга хақли.

1.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий  йиғилишлари навбатдан ташқари  йиғилишлардир.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши жамият кузатув  кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси  асосида, Тафтиш комиссиясининг  ёзма  талаби, шунингдек  ёзма  талаб  тақдим  этилган санада жамият овоз берувчи  акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор)ёзма талаби асосида  ўтказилади.

1.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг   умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик  вақтида  бериладиган  материалларнинг  (ахборотнинг)  рўйхати жамият кузатув кенгаши томонидан  белгиланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш  тўғрисида қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан  кам  ва  ўттиз кундан  кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари ва қарорлари

2.1. Акциядорлар  умумий йигилишининг ваколат доирасига куйидагилар киради:

жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

жамиятни қайта ташкил этиш;

жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш;

жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

 акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:

жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

 акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

2.2. Акциядорларнинг умумий йигилишида овозга қўйилган масалалар бўйича  куйидагилар овоз  бериш хукукига эга булади:

Жамиятнинг оддий акциялари эгалари булган акциядорлар;

Қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган  холларда жамиятнинг имтиёзли  акциялари эгалари бўлган акциядорлар.

2.3. Овозга қўйилган масала бўйича умумий йиғилишининг қарори, агар  қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи  акциялари эгалари  бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий купчилик)  овози билан қабул қилинади.

Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

2.5. Акциядорларнинг   умумий йиғилиши  кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун  тартибига  ўзгартиришлар киритишга  хақли эмас.

2.6. Агар акциядор узрли сабабга  кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок  этмаган ёки бундай  қарор қабул қилинишига  қарши овоз берган  булса, у акциядорларнинг  умумий  йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга  шикоят қилишга  хақлидир.

3.Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқи, акциядорларни ва

уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш.

3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш  расман эълон қилинган кунгача  уч иш кундан  шакллантирилган  жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар  акциядорларнинг  умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлади.

3.2. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар  факат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг  бузилган хуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун  хужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

3.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари  реестрида қайд  этилган уларнинг  ваколатли вакиллари, Жамият аудитори, Жамият кузатув кенгаши ва  Жамият ижроия органи, Жамият Тафтиш комиссияси  аъзолари хозир булиш хуқуқига эга бўладилар (кузатув кенгаши ва жамият тафтиш  комиссиясини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, хам таклиф этиш тавсия этилади).

3.4. Умумий  йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли  вакиллари  йиғилиш тўғрисидаги хабарнома  кўрсатилган   жой ва вақт бўйича  рўйхатдан  ўтишлари керак.

3.5. Умумий йиғилишда  қатнашиш учун келган  жисмоний шахслар бўлган  акциядорларни рўйхатдан  ўтказиш паспорт  ёки акциядорларнинг шахсини тасдиқловчи бошка   хужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган  ишочнома кўрсатилгач амалга оширилади.

3.6. Юридик шахс рахбари жамият акциядори умумий йиғилишидаги ўз ваколатларини  лавозимга тайинлаш тўғрисидаги хуқуқий хужжат хамда  шахсни тасдиқловчи хужжат  асосида  амалга оширади.

3.7. Акциядор юридик шахснинг вакили акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот рахбарининг имзоси билан ёки  бунга таъсис хужжатлари билан вакил   қилинган бошқа  шахснинг имзоси  чекилган, ушбу ташкилотнинг мухри  билан тасдиқланган   унинг номига  берилган  ишочнома мавжуд бўлган тақдирда  қатнашиши мумкин.

3.8. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага  мувофиқ шакл бўйича қайд  этиш  рўйхати тузилади.

Қайд этиш рўйхати рисола холатига  келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб  тикилган ва акциядорлик жамияти мухри билан тасдиқланган бўлиши керак.

3.9. Умумий йиғилишни ўтказишда  акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд  этиш рўйхатига имзо чекадилар ва овоз бериш учун бюллетенларни (2-иловада  кўрсатилган  шакл бўйича) оладилар.  

3.10. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини  ифодалашга ишочнома  такдим этса, у холда  унга ифодалаётган  акциядор  (акциядорлар)  учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у  ифодалаётган  акциядорнинг фамилияси  қаршисига  “________» та (сони) овоз берувчи  акциялар бўйича “_____” да берилган  ишончнома бўйича” деган ёзув  кайд этилади хамда  вакилнинг фамиялияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

3.11. Агар акция умумий мулк хуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу   шахсларнинг барчаси  бир акциядор  деб эътироф  этилади  ва  акция билан  тасдиқланган хуқуқлардан  ўзларининг умумий кили оркали  фойдаланади.

4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини ўтказишга

тайергарлик кўриш.

4.1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни  кузатув кенгаш амалга оширади. Кузатув кенгаш қуйидагиларни белгилайди:

умумий йиғилиш  ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

умумий йиғилишнинг кун тартибини;

умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри  шакллантириладиган  санани;

умумий йиғилиш ўтказилиши хакида акциядорларга ва хабар қилиш  тартибини;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда  акциядорларга тақдим  этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

4.2. Аниқ масала қуйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан  “турли масалалар”, “Бошқа масалалар”, “Ўзга масалалар” ва шу сингари  таърифларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл  қўйилмайди.

4.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва уттиз кундан кўп этиб  белгиланиши мумкин эмас.

4.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан  кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий  ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга  электрон почта орқали  юборилади.

4.5. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш  жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон қилиш ва акциядорларга электрон почта орқали ёзма  билдиришнома (4 – иловада курсатилган шакл  бўйича) юбориш йўли билан амалга оширилади.

4.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги  хабарда қуйидагилар  бўлиши керак:

Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

Умумий йиғилиш  ўтказиладиган  сана, вақт ва жой;

 Жамият  акциядорларининг  реестри  шакллантириладиган  сана;

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материалллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

4.7. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)га  жамиятнинг йиллик хисоботи,  жамиятнинг молиявий-хужалик  фаолиятини текшириш натижалари  бўйича жамият  тафтиш комиссисияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси. Жамият кузатув кенгаши ва  тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси ёки жамиятнинг янги тахрирдаги устави лойихаси.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши  шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар  бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.8. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доир таклифлар жамиятнинг камида бир фоиз овоз берувчи  акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, жамият молиявий йили тамом  бўлгандан кейин ўттиз кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлар,  шунингдек акциядорлар йиллик умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга  хамда  жамиятнинг кузатув кенгашига ва жамият  тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатишга хақлидир, уларнинг сони ушбу органлар сон таркибидан ортиқ  бўлиши мумкин эмас.

4.9. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига  ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши  ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан  кечиктирмай  ўузгартиришлар  киритишга  хақли.

4.10. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи),  уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури курсатилган холда ёзма шаклда киритилади.

4.11. Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг   исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

4.12. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни мазкур  Низомнинг  4.8-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин ўн кундан кечиктирмай кўриб  чиқишга ва уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига  киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.

4.13. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув  кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига  киритилиши керак, қўйидаги холлар бундан мустасно:

Мазкур Низомнинг 4.8-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор)  томонидан риоя этилмаган бўлса;

Акциядорлар (акциядор) жамиятнинг мазкур низомнинг 4.8-бандида назарда  тутилган  миқдордаги  овоз  берувчи  акцияларининг эгаси бўлмаса;

Мазкур Низомнинг 4.10-бандида назарда тутилган маълумотлар тулиқ бўлмаса;

Таклифлар Қонун талабларига мувофиқ  бўлмаса.

4.14. Жамиятнинг  кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун  тартибига ёки номзодни жамият кузатув  кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган  ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул  қилинган кундан  эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

4.15. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар  умумий йиғилиши кун  тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига  сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги  қарори  устидан  судга  шикоят  қилиш мумкин.

5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга  тайергарлик кўриш

5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув  кенгашининг қарорига  кўра  қуйидагилар  асосида ўтказилади:

Унинг ўз ташаббуси асосида;

Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби асосида;

Ёзма  талаб тақдим этилган санада жамият  овоз берувчи акцияларининг камида беш  фоизига эгалик қилувчи  акциядорнинг  (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида .

5.2.Акциядорларнинг навбатдан  ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги  талабда йиғилиш кун тартибига керак бўлган масалалар уларни киритиш  сабаблари кўрсатилган холда  таърифланган бўлиши керак.

5.3. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз  берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг  (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши кун тартибидаги  масалаларнинг таърифига   ўзгартиришлар   киритишга  хақли  эмас.

5.4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги  талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан такдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилишини  чақириш тўғрисидаги  талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган   шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5.6. Жамият “Тафтиш комиссияси”  ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш  фоизига эгалик қилувчи  акциядор (акциядорлар)нинг  акциядорларнинг  навбатдан ташқари  Умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талаб такдим  этган санадан  эътиборан ўн кун ичида  Жамият Кузатув  кенгаши акциядорларнинг  навбатдан ташқари умумий йиғилишини   чақириш тўғрисида ёки йиғилишни  чақиришни  рад этиш хақида қарор қабул қилиши керак.

5.7. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида  беш фоизига эгалик килувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кура  акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий  йигилишини чакиришни рад этиш тугрисидаги  карор куйидаги холларда кабул кинишини мумкин, агар:

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини чакиришни талаб килаётган  акциядор (акциядорлар) талаб  берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг беш  фоизига эгалик  килмаса;

Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси хам акциядорлар  умумий йигилишининг ваколат доирасига кирмаса;

Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонунчилик талабларига мувофиқ  бўлмаса.

5.9. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий  йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки йиғилишни чақиришни рад этиш  хақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул  қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий  йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят  қилиниши  мумкин.

5.11. Жамият кузатув  кенгаши мазкур Низомнинг 5.7-бандида муддат ичида  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида  қарор қабул  қилинган тақдирда ёки уни  чақиришни рад этиш хақида қарор қабул қилган тақдирда,  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган  шахслар томонидан  чақирилиши мумкин.  Бундай холларда акциядорларнинг умумий  йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлик  харажатларнинг  ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари хисобидан  қопланиши мумкин.

5.12. Кузатув кенгаш фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича  акциядорларнинг навбатдан ташқари   умумий  йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос  бўлади:

Кузатув кенгаш қарори;

 Жамият тафтиш комиссияси ёзма талаби;

Талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида беш фоиз овоз берувчи акцияси эгаси  хисобланган акциядор (акциядорлар)нинг  ёзма талаби.

5.13. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича  акциядорларнинг навбатдан  ташқари умумий йиғилишини  ўтказиш  тўғрисидаги талабларнинг сабаби хисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Уставга, акциядорлар умумий йиғилиши  қарорларига риоя  қилмаслик;

Жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий хуқуқларига зиён етказиш, шу  жумладан ишлаб чиқариш молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва  рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва махсулотларни сотиш,  ишлар, хизматлар кўрсатиш хажмларининг асоссиз равишда камайиб  кетиши билан боғлик зиён етказганлик;

Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг  пайдо бўлиш хавфи, давлат  бюджети, ходимларга иш хақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор карздорлик.

5.14. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини утказиш тугрисидаги  талаб кузатув кенгашга конунчиликда ва мазкур Низомнинг 5-булимида белгиланган  тартибда берилади.

6. Умумий йиғилиш кворуми

6.1. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан  ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган  овоз берувчи акцияларининг жами  эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколати (кворумга  эга) бўлади.

6.2. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг олтмиш минутдан ортиқ вақт давомида  кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий  йиғилишини  ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда  кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

6.3. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий  умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда  жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ  овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса,  акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

6.4. Акциядорларнинг такрорий  умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш  Қонуннинг 62-моддасида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

6.5. Кворум бўлмаганлиги сабабали акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш  санаси йигирма кундан кам муддатга  кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок  этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар  ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш  хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига  мувофиқ  аниқланади.

7. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари

7.1. Қуйидагилар умумий  йиғилиш ишчи органлари қуйидагилар хисобланади:

Умумий  йиғилиш Раиси;

Котиб;

Саноқ комиссияси.

7.2. Акциядорларнинг  умумий йиғилишини жамият  кузатув кенгашининг раиси, у  узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради (умумий йиғилиш Раиси хисобланади).

7.3. Акциядорлар умумий йиғилиши раиси йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун  у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур   бўлган  барча  ваколатларга эга бўлади.

7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига рахбарлик қилади, умумий  йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни мухокама қилиш  тартибини белгилайди, маърузачиларнинг  нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни  олиб бориш  ва  овоз  бериш  давомида тушунтиришлар  беради,  залда тартиб  ўрнатилишини  назорат қилади.

7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорни  имзолайди.

7.6. Умумий йиғилиш котибига қуйидаги вазифалар киради:

Умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;

Ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини мухокама қилишда  қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;

Умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг ўн кундан кечиктирмай акциядорлар умумий  йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.

7.7. Овозларни  хисоблаб чиқиш, акциядорлар умумий  йигилишида катнашиш учун  акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун ва  акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун бошқа вазифаларни Саноқ комиссияси  томонидан амалга оширилади.

7.8. Санок комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш  курувчи йиғилишнинг ишчи органи хисобланади ва жамият кузатув кенгаши томонидан  саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг  умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

7.9. Жамият Санок комиссияси ўз ишини қонунчилик, жамият Устави ва  акциядорларнинг  умумий йиғилиши қарорлари билан тасдиқланган акциядорларининг   умумий йиғилиши хамда Санок комиссияси тўғрисидаги  низомлар асосида амалга  оширади.

8. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби

8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг хар бир  умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.

8.2. Кузатув кенгаш раиси умумий йиғилишнинг раёсати (керак бўлганда) ва  таркибини сайлашни таклиф этади.

8.3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан  тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун  тартиби масалалари бўйича  маърузачиларнинг  фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон  килиш тартибини назарда тутади.

8.4. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис мухокама қилинаётган  масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида  бош принципдан: хар бир катнашчининг белгиланган вакт доирасида сўзга чикиш хукукидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб   чиқиб яккабошчилик билан  хал этилади.

8.5. Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда қатнашиш истагини  билдирганлар умумий  йиғилиш котибига мухокама қилинадиган масалани кўрсатган холда  билдиришнома берадилар.

8.6. Кун тартибининг барча масалалари мухокама қилингандан кейин  Раис  акциядорлар умумий йиғилишини ёпик деб эълон килади.

9. Акциядорлар Умумий йиғилиши баёни

9.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий  йиғилиши ёпилгандан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.  Хар иккала нусха хам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби  томонидан имзоланади.

Акциядорлар  умумий йиғилишининг баённомасида:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи  акциядорлар эга бўлган  овозларнинг  умумий сони;

Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган  овозларнинг умумий сони;

Умумий йиғилишнинг раиси ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

9.2. Акциядорлар умумий  йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар хамда улар юзасидан  ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган   қарорлар  кўрсатилиши лозим.

10.Акциядорлар  Умумий йиғилиши қарорларини бажариш

10.1. Акциядорлар  умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача хол қайд этилмаган бўлса ва баёнда акс эттирилмаган  бўлса, жамият  кузатув кенгаши амалга оширади.

10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари умумий йиғилишда хозир  бўлган, шунингдек хозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

ИШОНЧНОМА

Мен, __________________________ “Parkent universal savdo kompleksi”   АЖнинг __________та оддий акцияларига эгалик килувчи менга тегишли барча акциялар билан овоз беришда акциядорларнинг Умумий йигилишида менинг манфаатларимни ифодалаш учун ________________________________________га

                                                                             (Ф.И.Ш)

ишонч билдираман.

Акциядорнинг                                                            Вакилнинг

манзили__________________________                            манзили__________________

Паспорт маълумотлари:                                            Паспорт

                                                                                     Маълумотлари

_________________________________                            _________________________

Ишончнома 20 ___йил _____________дан 20___йилгача  хакикийдир.

Акциядорнинг имзоси_______________

Акциядорнинг шахсий имзосини тасдиклайман.

Нотариус________________________________

Нотариус имзоси__________________           Сана ________________

М.У.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА

БИРДИРИШНОМА

“Parkent universal savdo kompleksi” акциядорлик жамияти

акциядорлари  диккатига!

“Parkent universal savdo kompleksi”   акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг  201   йил № _______даги мажлиси карорига асосида акциядорларининг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари) умумий йигилиши  201   йил “   ” “     ” куни соат   -00 да утказилиши хакида маълум килади.

                   УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ:

1.___________________________________________________________________

2.___________________________________________________________________

Жойлашган ери (почта манзили):      Тошкент шахри, Яшнобод тумани, Паркент кучаси 74 уй ,

Электрон почта манзили:     This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Умумий йигилиш утказиш жойи:      Тошкент шахри, Яшнобод тумани, Паркент кучаси 74 уй.

Акциядорларни руйхатга олиш сана, вакти ва  жойи :       25.04.2016 й., 10-00 дан 11-50 гача,  жамият маъмурий биноси.

Банк реквизитлари:ЧАКБ «Давр Банк» Юнусобод булими, Х/р  20208000300103278001, МФО 01122, СТИР 201963093, ОКОНХ 71270,   КФС 144, ОКПО 01574312, СОАТО 1726290.

Акциядорларнинг Умумий йигилишида катнашиш учун акциядорлар  реестри  2016 йил  “19”  апрел холатига кура шакллантирилади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари)  Умумий йигилишига шахсни тасдикловчи  хужжат, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда  тасдикланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари) умумий йигилиши буйича тайерланган хужжатлар билан танишиш учун куйидаги манзил буйича мурожаат килишингиз мумкин:

Телефон: 269-39-61, 269-39-60.

 Кузатув  кенгаши.