«BIZNES DAILI»

Рўзномасинингбош муҳарририга

«Паркент универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти раҳбарияти Сиздан рўзномангизнинг яқин сонларида қуйидаги эълонни чоп этишингизни сўрайди. 

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ акциядорлари диққатига !

«Паркент универосал савдо комплекси»  АЖ Кузатув Кенгаши 2015 йил 10 июн куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил:Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси-74 уй.тел:269-39-61

Жамиятнинг электрон почта манзили: aj_pusk1@mail.ru

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 04 июн.

 Умумий йиғилиш кун тартиби: 

  1.  Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.
  3. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг Ижроия органи ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  5. Акциялар очиқ обуна бўлиш орқали жойлаштирилаётганда (харид қилишда) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тугрисида.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2015 йил 10 июн соат 10-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 269-49-77. 

Бизнес Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ бош директорига

 “Паркент универсал савдо комплекси” АЖ бошкаруви қуйидаги эълонни чоп этишингизни сўрайди:

Ҳурматли «Паркент универсал савдо комплеки» АЖ   акциядорлари!

              “Паркент универсал савдо комплеки” АЖ  Кузатув Кенгаши Тошкент шаҳар,Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 74- уйдажойлашган жамият маъмурий биносида 2015 йил 24 апрел куни  соат 11-00 да акциядорларининг навбатдаги  йиллик Умумий йиғилиши чақирилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1.“Паркент  универсал  савдо  комплекси”  АЖ  акциядорларининг 2014 йил якуни бўйича жамият бошқарув раисининг “Бизнес режа” кўрсатгичларини бажарилиши ҳақида ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг иш фаолиятига баҳо бериш.
2.Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хўжалик  фаолияти  якуни бўйича ташқи аудит текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3.Жамиятнинг 2014 молиявий йил якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиш юзасидан хулосасини эшитиш.
4.Жамиятнинг 2014 молиявий йил якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.
5.Жамият Кузатув Кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларига риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.
6.Жамиятнинг 2014 молиявий йил якуни бўйича фойда ва зарарларни  тақсимлаш.
7.Жамиятнинг 2015 йилга ишлаб чиқилган “Бизнес режа”сини тасдиқлаш.
8.Жамиятнинг 2015 йилга ишлаб чиқилган “Даромад ва харажатлар” сметасини тасдиқлаш.
9.Жамият бошқарув раисини сайлаш.
10.Жамият Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш.
11.Жамият Тафтиш Комиссияси  аъзоларини сайлаш. 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2015 йил 24 апрел соат 10-00 дан бошланиб, 10-55да тўхтатилади.

Акциядорларнинг рўйхати 2015 йил 31 март ҳолатига кўра ёпилган.

Йиғилишда қатанишиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2015 йил 20 апрел ҳолатига тузилади.

Умумий мажлисда қатнашишга келган шахсни тасдиқлаш учун паспорт, акциядорлар вакиллари нотариал ишончнома ва паспорт, юридик акциядорлар ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар йиғилишга паспорт ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахслар ишончнома билан келишлари шарт.

       Умумий мажлисга доир ахборотлар билан жамият Кузатув Кенгашида қуйидаги манзилда танишиш мумкин: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси-74 уй.тел:269-39-61

Жамиятнинг электрон почта манзили: aj_pusk1@mail. ru

Жамиятнинг барча акциядорларига!

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги (янги таҳрири) “Акциядорлик  жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ, Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабар акциядорларнинг электрон почтасига юборилиши кўзда тутилганлиги муносабати билан ўзингизни почта манзилингиз ҳақида маълумотни жамиятга тақдим этишингизни сўраймиз.  

  

Жамият акциядорлари ҳақидаги шахсий маълумотлар базасини янгилаш мақсадида Сиздан қисқа муддатларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Бухоро кўчаси 10 уй (тел 236 14 34) манзилда жойлашган қимматли қоғозлар марказий депозитарийга амалдаги қонунчилик асосида охирги аниқлаштирилган маълумотларингизни тақдим этишингизни сўраймиз.