«РARKENT UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» aksiyadorlik jamiyati Уставига киритилган ўзгартиришлар тартиби

ЭСКИ ТАҲРИРДА ЯНГИ ТАҲРИРДА

Жамият Уставининг“Устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби”

4 бўлими

4.5. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан томонидан қабул қилинади. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. 4.5. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорлар Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Жамият Уставининг “Акцияларни сотиш, жойлаштириш муддати, жойлаштириш баҳоси ва тартиби”

5 бўлими

5.1. Жамият қўшимча чиқарилган акцияларини қонун ҳужжатларида ва умумий йиғилиш белгиланган тартибда сотади.

5.2. Жамият қўшимча чиқарилган акцияларни умумий йиғилиш белгилаган очиқ ёки ёпиқ обуна воситасида жойлаштиради. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли-қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади. Акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

5.3. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюктурасидан келиб чиққан ҳолда  белгилайди. 

5.1.Жамият қўшимча чиқарилган акцияларини қонун ҳужжатларида ва Кузатув кенгаши белгилаган тартибда сотади.

5.2. Жамият қўшимча чиқарилган акцияларни очиқ ёки ёпиқ обуна воситасида жойлаштиради. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли-қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади. Акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

5.3. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюктурасидан келиб чиққан ҳолда  белгилайди. 

Жамият Уставининг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши”

11.1. бўлими

11.1.2. Умумий йиғилишнинг ваколатига қуйидагилар киради:

- жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

- жамиятни қайта ташкил этиш;

- жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш   балансларини  тасдиқлаш;

- жамият Кузатув кенгашининг ва Миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги” ва “Жамият Миноритар акциядорлари қўмитаси тўғрисидаги” Низомларни тасдиқлаш ;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

- жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар чиқариш орқали кўпайтириш;

-  жамиятнинг устав фондини камайтириш;

-  ўз акцияларини сотиб олиш;

- жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Бошқарув раисини  сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, ”Жамият Ижроия органи  тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш;

- жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, “Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш;

- жамиятнинг йиллик ҳисоботини  тасдиқлаш;

-жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

- имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- ушбу Уставида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг Бошқарув раисига ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг  Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.  

11.1.2. Умумий йиғилишнинг ваколатига қуйидагилар киради:

- жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

- жамиятни қайта ташкил этиш;

- жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш   балансларини  тасдиқлаш;

- жамият Кузатув кенгашининг ва Миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги” ва “Жамият Миноритар акциядорлари қўмитаси тўғрисидаги” Низомларни тасдиқлаш ;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

-  жамиятнинг устав фондини камайтириш;

-  ўз акцияларини сотиб олиш;

-жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Бошқарув раисини  сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, ”Жамият Ижроия органи  тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш;

- жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, “Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш;

-  жамиятнинг йиллик ҳисоботини  тасдиқлаш;

-жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

- имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- ушбу Уставида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг Бошқарув раисига ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

        Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг  Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.  

Жамият Уставининг “Жамиятнинг Кузатув кенгаши”

11.2. бўлими

11.2.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатлари:

  • жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • жамият акциядорларининг навбатдаги ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини ва регламентини тайёрлаш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санани, вақтни ва жойни  белгилаш;
  • умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш бюллетенини кўринишини тасдиқлаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этувчилар рўйхатини тузиш санасини белгилаш;
  • ўз акцияларини жойлаштириш нархини белгилаш;
  • жамият Бошқарув раиси тавсиясига кўра, унинг ўринбосарларини ва Бош ҳисобчисини тасдиқлаш  ёки ишдан бўшатишга рухсат бериш;
  • акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш орқали жамият Устав фондини кўпайтириш жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш;
  • Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
  • қайта жойлаштириш шарти билан жамият акцияларини жамият томонидан харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • мол-мулкни бозор  қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес режасини жорий йилнинг 1 декабригача тасдиқлаш;
  • аудиторлик текширув ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш;
  • Жамиятнинг Бошқарувига фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва олиш. Олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши аъзолари фақат хизмат мақсадида фойдаланишлари мумкин;
  • Жамият Бошқарув раиси лавозимига қўрсатилган номзод билан акциядорлар умумий йиғилишигача вақтинча меҳнат шартномасини тузиш ёки фаолият кўрсатаётган Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин ҳаракатини тўхтатиш, Бошқарув раисига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
  • Жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларига тўланадиган мукофот ва компенсация миқдорини юзасидан умумий йиғилишга тавсия бериш;
  • акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсия бериш;
  • Жамият Захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш, тартибини белгилаш;
  • Жамиятнинг ваколатхоналарини ҳамда филиалларини очиш ёки ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятга мол-мулк олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган битимларни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг бошқа хўжалик жамиятларидаги иштироки билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш;
  • Амалдаги қонунларга мувофиқ Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳал этиш.

  Кузатув кенгаши ваколатига тегишли масалалар жамият Бошқарувига ҳал этиш учун  берилиши мумкин эмас.    

11.2.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатлари:

  • жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • жамият акциядорларининг навбатдаги ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини ва регламентини тайёрлаш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санани, вақтни ва жойни  белгилаш;
  • умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш бюллетенини кўринишини тасдиқлаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этувчилар рўйхатини тузиш санасини белгилаш;
  • ўз акцияларини жойлаштириш нархини белгилаш;
  • жамият Бошқарув раиси тавсиясига кўра, унинг ўринбосарларини ва Бош ҳисобчисини тасдиқлаш  ёки ишдан бўшатишга рухсат бериш;
  • жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш
  • Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
  • қайта жойлаштириш шарти билан жамият акцияларини жамият томонидан харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • мол-мулкни бозор  қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес режасини жорий йилнинг 1 декабригача тасдиқлаш;
  • аудиторлик текширув ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш;
  • Жамиятнинг Бошқарувига фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва олиш. Олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши аъзолари фақат хизмат мақсадида фойдаланишлари мумкин;
  • Жамият Бошқарув раиси лавозимига қўрсатилган номзод билан акциядорлар умумий йиғилишигача вақтинча меҳнат шартномасини тузиш ёки фаолият кўрсатаётган Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин ҳаракатини тўхтатиш, Бошқарув раисига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
  • Жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларига тўланадиган мукофот ва компенсация миқдорини юзасидан умумий йиғилишга тавсия бериш;
  • акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсия бериш;
  • Жамият Захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш, тартибини белгилаш;
  • Жамиятнинг ваколатхоналарини ҳамда филиалларини очиш ёки ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятга мол-мулк олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган битимларни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг бошқа хўжалик жамиятларидаги иштироки билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш;
  • Амалдаги қонунларга мувофиқ Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳал этиш.

  Кузатув кенгаши ваколатига тегишли масалалар жамият Бошқарувига ҳал этиш учун  берилиши мумкин эмас.    

Жамият Уставининг «Жамиятнинг Ижроия органи»

11.3. бўлими

         11.3.1. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни Жамият ишини ташкил этувчи якка ҳокимлик бошқариш тарзида Бошқарув раиси амалга оширади.

                           Бошкарув раиси Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларини, ушбу Устав ва Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган «Жамият Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида бажаришни ташкил этади.

         11.3.1. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни, жамият ишини ташкил этувчи бошқарувини, жамият Бошқарув раиси ўз ваколати доирасида амалга оширади.

Бошкарув раиси Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларини, ушбу Устав ва Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган «Жамият Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида бажаришни ташкил этади.

Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги Кузатув кенгашининг қарори, одатда, хорижий менеджерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.