“М А Ъ Қ У Л Л А Н Г А Н”
“Паркент универсал савдо комплекси”
АЖ Кузатув кенгашининг 2016 йил
28 ноябрдаги мажлисида
«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ
2017 йил
БИЗНЕС РЕЖАСИ
«Паркент универсал савдо комплекси» АЖнинг ташкил топиши
Жамият Тошкент шаҳар Ҳамза тумани Ҳокимининг 1996 йил 17 майдаги 678- сонли қарорига асосан ташкил топган, акциядорларнинг 2014 йил 25 июлдаги навбатдан ташкари умумий мажлиси қарорига асосан жамиятга «Паркент универсал савдо комплекси» Акциядорлик Жамияти номи берилган.
Жамият Тошкент шаҳри Яшнободтумани Паркент кўчаси 74-уйда жойлашган.
Жамият эгаллаб турган майдон 6,25 гани ташкил этади.
Жамият таъсисчилари
Жамиятда 2013 йил 29-сентябр Q 0058-3-сонли рақам билан рўйхатга олинган эгасининг номи ёзилмаган қўшимча 476.000 та акциялар чиқарилиб, жамият Кузатув Кенгашининг 2013 йил 11 декабрдаги 7-сонли мажлис қарорига асосан, акциялар 100% Тошкент шаҳар Ҳокимияти номига жойлаштирилган ва ҳозирда жамиятнинг 1.126. 000 дона акцияси мавжуд бўлиб, жами номинал қиймати 1.126 .000,0 минг сўмни ташкил килади ва акциялар 100% жойлаштирилган.
-Тошкент шаҳар Ҳокимияти – 92.93 %-1 046 418 дона акция.
- Очиқ савдо улуши - 7.07 %- 79 582дона акцияни ташкил этади.
«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ жамият даромадининг 50%ни маҳаллий бюджетгаўтказади, 5% ни «Тошбозорсавдо» уюшмаси ҳисобига, қолган 45%ни ўз эҳтиёжи учун ишлатади.
Жамият бошқарув органи
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги конуни асосан, «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ юқори органи акциядорларнинг умумий мажлиси ҳисобланади ва унга қуйидаги ваколатлар берилган:
-Жамият низомини тасдиқлаш.
-Жамият низомигаўзгартиришлар киритиш.
-Жамият янги низомини тасдиқлаш.
-Жамиятни қайта ташкил этиш.
-Жамият иш фаолиятини тўхтатиш.
-Жамият Кузатув Кенгаши аъзолари, Жамият директори, Тафтиш ҳайъати аъзоларини сайлаш ва улар ҳисоботини тасдиқлаш, ишига баҳо бериш ҳамда ишини муддатдан олдин тугатиш.
-ўз акцияларини сотиб олиш.
Йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, «Бизнес режа», Даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
Олинган соф фойдани тақсимлаш.
Жамият ижроия органи
Жамият ижроия органи, жамият Директори бўлиб, жамият ишини юритади.
Жамият Директори, жамият Кузатув Кенгаши ва акциядорларнинг умумий мажлиси ваколатига кирмаган барча ишларни амалга оширади.
Жамият Директори акциядорларнинг умумий мажлисида 1 йил муддатга сайланади.
Жамият Директори вазифаси жамият ривожи учун, унинг соф фойдасини кўпайтиришга қаратилган.
Жамият Директори, ишчи ходимларни бажараётган иш кўлами, унинг сифатигақараб моддий ва маънавий рағбатлантириш ишларини олиб боради.
Жамият назорат органи
Жамият олий органи акциядорларнинг умумий мажлиси ҳисобланади.
Жамият бошқарув ишини Кузатув Кенгаши назоратқилади.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунигаасосан, 3 кишидан иборат тафтиш ҳайъати жамиятнинг молиявий фаолиятини назоратқилади.
Бозорда ишни ташкил этиш ва
ривожлантириш омиллари ҳисоби:
Жамиятга қарашли бино ва иншоотларни ижарага бериш ва уларга коммунал хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш.
Кўрсатилаётган коммунал хизматлар инфратузилма ва ижара ҳақлари миқдори, Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан тасдиқланган таъриф асосида ундирилади.
Жамият ҳудудида 256 та хусусий кийим – кечак ва халк истеъмол молларига ихтисослашган дўконлар ва 8 та икки қаватли блоклар мавжуд. Кўрсатиладиган коммунал ва ижара хизматлари учун ҳақларни инобатга олиб, жорий йил учун қабул қилинган даромад ва харажатлар сметаси ишлаб чиқилади ва жамият Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан тасдиқланган таъриф асосида ундирилади.
Жамиятнинг 2016 йил 9 ойлик якунлари буйича даромадлар ва харажатлар
сметасининг амалдаги бажарилиш жадвали
Курсатгичлар |
2016 йил 9 ойлик режа |
2016йил 9 ойлик амалда |
Фарки + - |
Даромад | |||
1. Ижара хаки | 90900.0 | 85579.3 | 5320.7 |
2. Инфратузилма даромади | 349500.0 | 332330.6 | 17169.4 |
3.Ўртача нархда даромади | 0 | 1014.1 | 1014.1 |
Жами даромадлар | 440400.0 | 420356.3 | 20043.7 |
Мажбурий харажатлар | |||
1. 1,6% пенсия жамгармаси | 7046.1 | 6709.5 | 336.9 |
2.1,4 % йул жамгармаси | 6165.6 | 5870.8 | 294.8 |
3. 0,5% мактаб фонд ажратма | 2202.0 | 2096.7 | 105.3 |
Жаъми ажратмалар: | 15414.0 | 14676.9 | 737.1 |
Жаъми даромадлар колдиги: | 424986.0 | 405679.3 | 19306.7 |
Мажбурий соликлар | |||
1. 50% махаллий бюджетга | 212493.0 | 202332.6 | 10160.4 |
2.Бошкармага ажратма | 22020.0 | 20967.1 | 1052.9 |
3.Автотухташ жойи солиги | |||
Даромадлар колдиги | 190473.0 | 182379.6 | -8093.4 |
Жаъми харажатлар | 173745.0 | 173330.7 | -414.3 |
СОФ ФОЙДА | 16728.0 | 9048.9 | -7679.1 |
Жамиятнинг 2017 йилнинг чораклари бўйича режалаштирган
“Даромад ва харажатлар” сметасининг асосий кўрсатгичлари:
№ | Кўрсатгичлар | 1 чорак | 2 чорак | 3 чорак | 4 чорак | 2017 йил |
Даромадлар | ||||||
1 | Ижара ҳақи | 31500,0 | 31500,0 | 31500,0 | 31500,0 | 126000,0 |
2 | Инфратузилма даромади | 118500,0 | 118500,0 | 118500,0 | 118500,0 | 474000,0 |
3 | Жами даромадлар | 150000,0 | 150000,0 | 150000,0 | 150000,0 | 600000,0 |
Мажбурий харажатлар | ||||||
1,6% пенсия жамғармасига | 2400,0 | 2400,0 | 2400,0 | 2400,0 | 9600,0 | |
1 | 1,4% Йўл солиғи | 2100,0 | 2100,0 | 2100,0 | 2100,0 | 8400,0 |
2 | 0,5% мактаб ривожлан. | 750,0 | 750,0 | 750,0 | 750,0 | 3000,0 |
Жами ажратмалар | 5250,0 | 5250,0 | 5250,0 | 5250,0 | 21000,0 | |
Даромад қолдиғи | 144750,0 | 144750,0 | 144750,0 | 144750,0 | 579000,0 | |
Жорий харажатлар | ||||||
1 | 50% ли ажратма | 72375,0 | 72375,0 | 72375,0 | 72375,0 | 289500,0 |
2 | Аъзолик бадали | 7500,0 | 7500,0 | 7500,0 | 7500,0 | 30000,0 |
Даромад қолдиғи | 64875,0 | 64875,0 | 64875,0 | 64875,0 | 259500,0 | |
Жорий харажатлар | ||||||
Жами харажатлар | 59850,0 | 59850,0 | 59850,0 | 59850,0 | 239400,0 | |
Соф фойда | 5025,0 | 5025,0 | 5025,0 | 5025,0 | 20100,0 | |
Рентабеллик даражаси | 3,4 | 3,4 | 3,4 | 3,4 | 3,4 |
Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан таърифлар ўзгарганда, мазкур жадвалга жамият
Кузатув кенгаши томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Дивидендлар
Жамият акциядорларига йилига бир ёки икки маротаба олинган соф фойдасига караб, жамият акциядорларнинг умумий мажлиси қарори асосида оралиқ ва якуний дивидендлар бериш ҳуқуқига эга, дивидендлар пул ўтказиш ва “Давр банк” АТБ банкининг Юнусобод филиали орқали, қонунда белгиланган вақтларда тарқатилади.
Жамият томонидан қўшимча равишда чиқарилган акциялар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарори ва ушбу қарор ижроси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 4 майдаги 419-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ “Ишлаб чиқаришни янада модернизациялаш, техник қайта жихозлаш, рақобатбардош махсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида ошкора савдоларда хусусий мулк эгалиги шарти билан хўжалик бошқаруви органларининг давлат активлари ва улушлари, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган корхоналарлар рўйхати” тасдиқлангани, ушбу рўйхатнинг 2-бўлимида “Паркент универсал савдо косплекси” АЖнинг Устав фондидаги давлат (хокимият) улушини 51 фоиз миқдорида сақлаб қолган холда қўшимча акциялар чиқарилган тақдирда 2017 йил давомида қўшимча равишда чиқарилган акцияларнинг сотилиши амалга оширилади.
«Паркент универсал савдо комплекси » АЖ директори А.Б.Иногамов