Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176–сонли қарорига мувофиқ акциядорлик жамиятини ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги ахборот ҳам акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтда албатта жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар сирасига киради.
«PARKENT UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» акциядорлик жамиятимиз ўз фаолиятини бошлаган кундан то ҳозиргача республикамиздаги дехқон бозорлари ва савдо комплеклари ўртасида илғорлардан бири ҳисобланиб келмоқда. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Бошқаруви корхонани янада ривожлантириш учун эришилган ютуқларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш йўлида барча кучларини сарфламоқда.
Корхонанинг ички хўжалик фаолиятини стратегик режалаштириш умумий иқтисодий сиёсатни ва бозор тизимини ривожлантириш бўйича давлат стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 январда бўлиб ўтган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган «2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари» стратегик режалаштиришнинг асосларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Стратегик режалаштириш ходимларнинг ишлари сифати ва турмуши фаровонлиги юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришдаги турли техник омилларни ва ташкилий бошқарув тизимини босқичма–босқич такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришишга қаратилган.
«PARKENT UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» акциядорлик жамиятимизнинг таркибий бўлимларига улар фаолиятининг барча йўналишларида, шунингдек, белгиланган топшириқ ва вазифаларни бажарилиши ҳар ойда мониторинг қилиб боришда ёрдам кўрсатиш ва устувор йўналишларнинг ижроси натижаларини Бошқарув йиғилишида кўриб чиқиш Жамият Кузатув кенгаши ва Бошқарувининг вазифаси ҳисобланади.
Тасдиқланган бизнес-режада белгиланган ҳар бир устувор йўналишнинг бажарилиши натижалари Бошқарувнинг жамият таркибий бўлимлари раҳбарлари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилади.
Корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ва даражасини ошириш.
Корпоратив бошқарувнинг сифати акциядорлик жамиятининг мавқеи ва рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим номолиявий омилларидан бири ҳисобланади.
Корпоратив бошқарув акциядорларнинг акциядорлик жамияти моҳиятини тушунишлари даражасини оширади, қарз капиталини пасайтиради, акциядорлик жамиятининг доимо обрў – эътиборда бўлишини таъминлайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда стратегик орган сифатида Бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишларни мунтазам давом эттириш керак. Корпоратив бошқарув корпоратив қонунчилик ҳужжатлари нормалари ҳамда акциядорлик жамиятида ваколатларни тақсимлаш Концепцияси билан тартибга солинади. Бошқарув органлари ваколатлари корпоратив бошқарувнинг ривожланиш даражаси ва савиясидан келиб чиқиб тақсимланади.
Ходимлар масаласида: кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириш.
Кадрлар сиёсати муайян малакага ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган савияси юқори ходимларни жалб этиш, ўқитиш ва ушлаб қолишга қаратилган. Бу вазифани бажаришда самарадорликни оширишнинг муҳим омилларидан бўлган моддий ва номоддий (маънавий) рағбатлантириш катта аҳамиятга эга. Ходимларни акциядорлик жамиятининг эришган ютуқлари натижаларидан келиб чиқиб моддий рағбатлантириш, акциядорлик жамиятининг ҳар бир ходими лавозимини кўтариш режаси эса самарадорликни оширишда номоддий рағбатлантириш ҳисобланади. Бошқарув аппарати ходимларини ўқитиш режалаштирилмоқда.
Акциядорлик жамиятида барқарорликни сақлаш ва анъанани давом эттириш унинг фаолияти барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шартидир.
Молия соҳасида: акциядорлик жамиятиниг молиявий – иқтисодий ҳолатини барқарор сақлаб туриш.
Ахборот – коммуникация технологияларини риожлантириш.