УСТАВ

Тошкент 2014 й.

 1. Жамиятнинг номи. Жойлашган манзили. Ҳуқуқий мақоми.

1.1. Акциядорлик жамиятнинг тўлиқ номи:

ўзбек тилида: “РARKENT UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI” AKSIYADORLIK JAMIYATI;

рус тилида: Акционерное общество “РARKENT UNIVERSAL  SAVDO KOMPLEKSI”

Акциядорлик жамиятнинг қисқартирилган номи:

ўзбек тилида: “РARKENT UNIVERSAL  SAVDO KOMPLEKSI” AJ

рустилида: АО “РARKENT UNIVERSAL  SAVDO KOMPLEKSI”

1.2.Акциядорликжамиятинингманзили: ЎзбекистонРеспубликаси, 100007, Тошкентшаҳри, Ҳамзатумани, Паркенткўчаси, 74.

1.3.Электрон почта манзили: aj_pusk @ inbox.uz

1.4. “РARKENTUNIVERSAL  SAVDOKOMPLEKSI” AKSIYADORLIKJAMIYATI; бундан кейин «Жамият» деб юритиладива Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани ҳокимининг 1996 йил 15 майдаги 678 - сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

1.5. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан, ўзининг Устав  фондига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

 1.6. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

 1.7. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар   бўлади.

 Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

 Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

2.Жамиятнинг мақсади, вазифаси,  фаолиятининг мазмуни ҳамда муддати.

2.1.Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акционерлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида амалга оширади.

2.2. Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

  •  турғун савдо шахобчалари (шу жумладан, савдо павильонлари, киоскалари) дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди – сотдисини амалга ошириш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
  • хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
  • жамият ҳудудида озиқ–овқат, ноозиқ-овқат савдо дўконларида товарларни сотишмақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;
  • четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш,  аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан, ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
  • тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шахобчалари очиш;
  • жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, озиқ–овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид килиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;
  •   савдо – харид  фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
  •  умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий  ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
  •   жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан, тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
  •  пуллик автотурар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини, кирхоналар, сартарошхоналар, косметолог корхоналари ва салонлар, бошқа маиший хизмат шахобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, аҳоли ва корхоналар учун маиший хизмат кўрсатиш;
  •  ҳар - хил қандолат моллари, салқин ичимликлар, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
  •  ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
  •  тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
  •  томошалар, шоу ўйинлари, лотереялар, ижодий мусобақалар, кечалар, учрашувлар, тантаналар, спорт тортишувлари ва беллашувлари, бошқа маданий-оқартув, спорт - соғломлаштириш ва томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш шунингдек, бундай тадбирларда қатнашиш;
  • бинолар ва уйларни қуриш, эгаллаш, ташкил этиш, лизинг шартлари бўйича ёки бошқа асосларда ижарага бериш, шунингдек, улардан фойдаланиш, дўконлар, универсамлар, супермаркетлар, савдо уйлари, ярмаркалар, киосклар,  савдо жойлари ва бошқа савдо объектларини ташкил этиш;
  • қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаш-изланиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, юритиш -тузатиш, таъмирлаш ва пардозлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уй-жой фонди, саноат, хизмат учун ижтимоий ва маданий-маиший бинолар, иншоотлар ва объектларнинг қайта қурилишини амалга ошириш;
  •  риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;
  •  стационар ва кўчма авто ёқилғи қуйиш шахобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган ва чет эл маркали автомобиллар, ҳархил транспорт воситалари ва бошқа техникага техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш корхоналарининг тармоғини тузиш ва улардан фойдаланиш;
  •   бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;

2.3.Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.

2.4.Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан, кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.

  1. Жамиятнинг фаолияти муддати чекланмаган.

3. Жамият  Устав фонди.

 3.1. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар олган жамият акцияларининг    номинал  қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида   ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.

  Жамиятнинг Устав фонди жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари    манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.

  3.2. Жамиятнинг Устав фонди қиймати 1000 (бир минг) сўмдан бўлган 1.126.000 (бир миллион бир юз йигирма олти минг) дона оддий акцияларга бўлинган  1.126.000.000 (бир миллиард бир юз йигирма олти миллион) сўмни ташкил қилади. Акциялар оддий эгасини номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги чиқарилган бўлиб акциядорлар ўртасида тўлиқ жойлаштирилган.

  4. Устав фондини кўпайтириш ва камайтириш  тартиби.

4.1. Жамиятнинг Устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш  йўли билан қўпайтириши мумкин.

4.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамият чиқаришга ҳақли бўлган эълон қилинган акциялар миқдорини белгилайди.

Жамият қўшимча жами 4. 524. 000. 000 (тўрт миллиард беш юз йигирма тўрт миллион) сўмлик 4. 524. 000 (тўрт миллион беш юз йигирма тўрт минг) дона номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмдан бўлган эълон қилинган эгасини номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар чиқаришга ҳақли.

4.3. Жамиятнинг эълон қилинган акциялари қонунларда белгиланган ва акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаган тартиб ҳамда шартларда жойлаштирилади.

4.4. Жамиятнинг Устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва жамият Уставига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорлари жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.

4.5. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорлар  акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

4.6.Жамиятнинг Устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

4.7.Устав фондини  камайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар  киритиш тўгрисидаги қарор Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қабул қилинади.

 Қарорда Устав фондини камайишининг сабаблари қўрсатилиши, уни камайтириш тартиби, шунингдек, акциядорлар манфаатларини ҳимоялаш шартлари бўлиши лозим.

4.8.  Жамиятнинг Устав фонди миқдорини камайтириш тўғрисида қарорини матбуотда эълон қилиш йўли билан барча акциядорларга ўтказилган кундан бир йил ўтиши билан бекор қилишга топширилмаган акциялар яроқсиз ҳисобланади.

4.9. Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молиявий йил тугаши билан жамият акциядорларига тасдиқлаш учун таклиф этилган бухгалтерлик балансига мувофиқ жамият соф активларининг қиймати унинг Устав фондидан кам бўлса жамият ўзининг Устав фондини унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган даражада камайтиришини эълон қилишга мажбурдир.

5. Акцияларни сотиш, жойлаштириш муддати, жойлаштириш баҳоси ва тартиби.

5.1. Жамият қўшимча чиқарилган акцияларини қонун ҳужжатларида ва умумий йиғилиш белгиланган тартибда сотади.

5.2. Жамият қўшимча чиқарилган акцияларни умумий йиғилиш белгилаган очиқ ёки ёпиқ обуна воситасида жойлаштиради. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли-қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади. Акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

5.3. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюктурасидан келиб чиққан ҳолда  белгилайди. 

5.4. Акциялар учун тўловлар қуйидагича тўланиши мумкин:

  • пул воситалари (сўм ва хорижий валюта) билан;
  • қимматли қоғозлар билан;
  • мулк шаклида.

5.5. Сармоядор, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва акцияларга обуна бўлиш шартномасида белгиланган муддатда лекин жамият эмиссия рисоласи рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бир йилдан кечикмасдан акцияларни тўлиқ сотиб олиши лозим.

5.6. Сармоядорга, акцияни тўлиқ  сотиб олмагунча, жамият акциядорларига таъллуқли ҳуқуқлар берилмайди.

5.7.Жамият томонидан чиқарилган қўшимча акциялар жойлаштирилаётганда жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари  акциядорлар ўзлари эгалик қилган овоз берувчи жамият акцияларига мутаносиб миқдорида қўшимча акциялар харид қилишда имтиёзли ҳуқуқга эгадирлар. Акциялар очиқ обуна бўлиш орқали жойлаштирилаётганда имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик, шунингдек, унинг ҳаракат муддати тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилиниши мумкин. Акцияларни харид қилишда имтиёзли ҳуқуқни қўлланмаслик ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори белгилаган муддатда, лекин бу қарорни қабул қилинган вақтдан бир йилдан ошмаган муддатда кучда бўлади.

5.8.Акциядор жамиятга ёзма равишда акцияларни харид қилиши ҳақидаги ариза юбориш йўли билан имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга ошириши мумкин. Ариза жамиятга, қўшимча акцияларни жойлаштиришни бошланиш кунидан кеч қолмаган ҳолда юборилиши шарт.

6. Акцияларни йириклаштириш ва майдалаш.

6.1.Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ  жамият жойлаштирилган акцияларни йириклаштиришга ҳақли бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг икки ёки ундан ортиқ акцияси худди шу турдаги битта янги акцияга айирабошланади. Бунда жамият уставига унинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартиришлар киритилади.

6.2.Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият жойлаштирилган акцияларни  майдалашни амалга оширишга ҳақли бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирабошланади. Бунда жамият Уставига жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартиришлар киритилади.

7. Жамият томонидан жойлаштирилган акцияларини қайта сотиб олиш тартиби.

7.1.Жамият, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан, жойлаштирилган акцияларни бир қисмини қайтариб сотиб олиш орқали, сонини камайтирган ҳолда Устав фондини камайтириш, шунингдек, Кузатув кенгаши қарорига асосан қайта сотиш мақсадида жойлаштирилган ўз акцияларини қайтиб сотиб олишга ҳақлидир.

7.2.Акцияларни эгаси бўлган  ҳар бир  акциядор бу акцияларни сотишга, жамият эса уларни харид қилиши мумкин.

7.3.Овоз берувчи акция эгаси бўлган  акциядор «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорни ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда кўрсатилган ҳолларда:

- жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида;

 - жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;

 - жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ  йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида;

 -жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

 7.4.Жамият томонидан қайтиб сотиб олинган акциялар жамият ихтиёрига берилади ва улар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу акциялар сотиб олинган пайтдан бошлаб бир йил ичида жойлаштирилиши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши бу акцияларни йўқ қилиш орқали жамият Устав фондини камайтириш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

7.5.Жамият қуйидаги ҳолларда ўзининг акцияларини харид қилишга ҳақли эмас:

жамият Устав фонди учун тўлов тўлиқ тўланмаган бўлса;

уларни сотиб олаётган пайтда жамият банкротлик кўринишларига  жавоб берса ёки бу акцияларни сотиб олиши натижасида бу кўринишлар пайдо бўлса;

оддий акцияларни сотиб олаётган пайтда жамият соф активи миқдори унинг Устав фондидан, захира фондидан кам бўлса ёки акцияларни  сотиб олиши натижасида уларнинг миқдори камайса;

Акциядорлар умумий йиғилиши карорига асосан акциядорлардан қайтариб сотиб олинаётган акциялар тўлиқ сотиб олинмаган бўлса;

жамият акцияларни қайтариб сотиб олишга ажратадиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб килиш ҳуқуқи вужудга келишига сабабчи бўлган қарор қабул қилинган кундаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетса.

8. Жамият акциядорларининг реестри.

8.1.Жамият акциядорларининг реестри рўйхатдан ўтказилган акциялар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга тегишли акцияларнинг номи, сони, номинал қиймати ва тури, шунингдек, реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборотни юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхатидир.

8.2. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш қимматли қоғозлар эгаларининг депозитарийлардаги депо ҳисобварағлари ҳолатига кўра марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий  депозитарий деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

8.3. Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиши, дивидендлар олиши ва жамият томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириши жамият акциядорларининг реестри асосида амалга оширилади.

Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди, мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатолар тузатилган ҳоллар бундан мустасно.

9. Акциядорларнинг ҳуқуқи.

 9.1.Акциядорлар қуйидаги  ҳуқуқларга  эга:

 -жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

 -депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

-жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

-жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир    қисмини олиш;

-акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

-жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли  ахборотни белгиланган тартибда олиш;

- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

 - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

 - ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

 - ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;

 - қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан, бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга;

- Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

                 Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни - мазкур акциялар эгасини ушбу Уставда белгиланган тартибда жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

9.2.Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятнинг ушбу уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек, дивидендлар олиш, жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

9.3.Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.

10.  Дивиденд

10.1.Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган  қисмидир.

10.2.Жамият акцияларга  эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

10.3.Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

10.4.Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига  мутаносиб равишда тақсимланади.

10.5.Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва молиявий йил натижаларига кўра, жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

10.6.Акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш   шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.    Дивидендларнинг миқдори жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларга  дивидендлар тўламаслик тўғрисида  қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

10.7.Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

10.8.Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамият акциядорларининг  умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

10.9.Уч йил давомида талаб қилиб олинмаган дивиденд жамиятнинг мулкига айланади, лекин муддати мавжуд қонунларда белгиланган  ҳолатлари бундан мустаснодир.

11.  Жамиятнингбошқаруворганлари. 

Жамиятнинг миноритар акциядорлариқўмитаси.

11.1.   Жамиятнинг бошқарув органлари қуйидагилар:

  • Акциядорларнинг умумий йиғилиши;
  • Кузатув кенгаши;
  • Бошқарув раиси;

11.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши.

11.1.1. Жамият бошқарувининг юқори органи акциядорларнинг умумий йиғилиши  ҳисобланади.

 Йиғилиш навбатдаги ва навбатдан ташқари бўлиши мумкин. Акциядорлар умумий    йиғилишини жамият Кузатув кенгаши раиси ёки унинг аъзоларидан бири олиб боради.

11.1.2. Умумий йиғилишнинг ваколатига қуйидагилар киради:

 - жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

  - жамиятни қайта ташкил этиш;

  - жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш   балансларини  тасдиқлаш;

  - жамият Кузатув кенгашининг ва Миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги” ва “Жамият Миноритар акциядорлари қўмитаси тўғрисидаги” Низомларни тасдиқлаш ;

-  эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

   -  жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар чиқариш орқали кўпайтириш;

   -  жамиятнинг устав фондини камайтириш;

   -  ўз акцияларини сотиб олиш;

                      - жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Бошқарув раисини  сайлаш ва унинг  ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, ” Жамият Ижроия органи  тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш;

                - жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, “Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш;

   -  жамиятнинг йиллик ҳисоботини  тасдиқлаш;

                      -  жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

                     - жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

                      -  имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

  -  акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

 -  акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

               - ушбу Уставида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

    -   қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

                     Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг Бошқарув раисига ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

                     Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар     жамиятнинг  Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.            

11.1.3.Умумий йиғилишда  қуйидаги масалалар бўйича қарорлар:

Жамият Уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

Жамиятни қайта ташкил этиш;

Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, оралиқ ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;

Эълон қилинган акцияларни чиқариш хажмини белгилаш;

Жамиятга мулк сотиб олиш еки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш масаласи Кузатув кенгаши ваколати даражасида бир овоздан кабул килинмаган ёки  унинг қиймати бундай битим тузиш  тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида битимнинг  баланс қийматининг жамият  соф активларини  50 фоизидан ортиғини ташкил этса, умумий йиғилишда қатнашаётган акциядорларнинг тўртдан уч қисмининг овози билан қабул қилинади.

              Қолган масалалар бўйича қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

                                11.1.4.Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши  йилига камида бир марта ва молиявий йил тугаганидан сўнг олти ойдан кечикмасдан ўтказилиши керак. Унда Уставда белгиланган ҳисоботлар  ва бошқа масалалар кўриб чиқилиши шарт.     

                                11.1.5.Жамият овоз берувчи акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган жамият акциядорлари жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 30 кун ичида қонунларда белгиланган тартибда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият Кузатув кенгаши ва жамият Тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.  

                                                Жамият Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда қонунларда белгиланган муддатларда уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки қонунда белгиланган асосларга асосланган ҳолда мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.

                                   11.1.6.Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалаларни, ўтказиш вақтини ва тартибини, Ишчи раёсат ва Саноқ комиссияси таркибини, котибини, кун тартибидаги масалалар бўйича қарорлар лойиҳасини, овоз бериш бюллетенини кўринишини, акциядорларга хабар бериш тартибини, акциядорларга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини жамият Кузатув кенгаши томонидан белгиланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

                                   11.1.7.Агар рўйхатга олиш тугаган вақтда акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг 50 фоиздан ортиқ овозга эга бўлган акцияларнинг эгалари-акциядорлари (уларнинг вакиллари) рўйхатга олинган бўлса акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли ҳисобланади.

                                 Умумий йиғилиш бошланиши белгиланган вақтдан 60 минутда кворум тўпланмаса Кузатув кенгаши умумий йиғилиш ўтказишнинг янги санасини белгилайди. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади. Бу йиғилиш қонунда белгиланган тартибда ўтказилади.

                             11.1.8.Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 календар иш  кун олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бeлади. 

                             11.1.9.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек, акциядорларга электрон почта орқали юборилади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар  кўрсатилиши керак:                       

                             - жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

                 - умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

 - жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

 - умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

                      -умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга  тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият Кузатув кенгашининг Бош директор  билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек, жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

                          11.1.10.Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун  акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек, овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият Кузатув кенгаши томонидан Саноқ комиссияси тузилади, унинг аъзоларини сони ва шахсий таркиби умумий йиғилиш томонидан тасдиқланади.

                          Саноқ комиссияси умумий йиғилиш кворуми бор ёки йўқлигини аниқлайди, акциядорлар (уларнинг вакиллари) умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мунособати билан юзага келадиган масалалар хусусида тушунтиришлар беради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорлар овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек, овоз бериш якунлари бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг расмий веб-сайти орқали акциядорлар эътиборига етказилади.

                              11.1.11.Умумий йиғилишда овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси - битта овоз» қоидасига мувофиқ ўтказилади, жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари ва қонунлар назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.

                               11.1.12.Акциядорлар Умумий йиғилишининг баёни йиғилиш тугаганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай 2 нусхада тузилади. Иккала нусхасини умумий йиғилишга раислик қилувчи ва котиби имзолайди.

                             11.1.13.Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқидан акциядор шахсан ўзи, шунингдек, ўзининг вакили орқали фойдаланиши мумкин. Акциядор, акциядорлар умумий йиғилишидаги ўз вакилини хоҳлаган вақтда алмаштириши ёки ўзи қатнашиши мумкин. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорнинг вакили ёзма равишда тузилган, ишонч қоғозига асосан ҳаракат қилади. Жисмоний шахс вакилининг ишонч  қоғози нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

                           11.1.14.Акциядорларнинг Навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарори бўйича, унинг ўз ташаббуси, Тафтиш комиссиясининг талаби, шунингдек, ўша даврда жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 фоиздан кам бўлмаганига эга бўлган акциядор (акциядорлар)нинг талаби асосида ўтказилади.

                          11.1.15.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш амалдаги  қонунларга ва “Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида” Низомга мувофиқ амалга оширилади.

                          11.1.16. Агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул килинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

11.2. Жамиятнинг Кузатув Кенгаши.

                         11.2.1. Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишида 9 кишидан иборат акциядорлар ёки унинг вакилларидан бир йил муддатга сайланади.

                 Кузатув кенгаши аъзоларининг фаолияти мазкур жамиятда ёлланма меҳнат фаолияти билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади. Жамият Кузатув кенгаши ўз фаолиятини ушбу уставга ва  акциядорларнинг умумий йиғилиши тасдиқлаган  “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги” Низомга мувофиқ амалга оширилади.

11.2.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатлари:

  • жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • жамият акциядорларининг навбатдаги ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини ва регламентини тайёрлаш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санани, вақтни ва жойни  белгилаш;
  • умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш бюллетенини кўринишини тасдиқлаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этувчилар рўйхатини тузиш санасини белгилаш;
  • ўз акцияларини жойлаштириш нархини белгилаш;
  • жамият Бошқарув раиси тавсиясига кўра, унинг ўринбосарларини ва Бош ҳисобчисини тасдиқлаш  ёки ишдан бўшатишга рухсат бериш;
  • акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш орқали жамият Устав фондини кўпайтириш жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш;
  • Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
  • қайта жойлаштириш шарти билан жамият акцияларини жамият томонидан харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • мол-мулкни бозор  қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес режасини жорий йилнинг 1 декабригача тасдиқлаш;
  • аудиторлик текширув ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш;
  • Жамиятнинг Бошқарувига фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва олиш. Олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши аъзолари фақат хизмат мақсадида фойдаланишлари мумкин;
  • Жамият Бошқарув раиси лавозимига қўрсатилган номзод билан акциядорлар умумий йиғилишигача вақтинча меҳнат шартномасини тузиш ёки фаолият кўрсатаётган Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин ҳаракатини тўхтатиш, Бошқарув раисига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
  • Жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларига тўланадиган мукофот ва компенсация миқдорини юзасидан умумий йиғилишга тавсия бериш;
  • акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсия бериш;
  • Жамият Захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш, тартибини белгилаш;
  • Жамиятнинг ваколатхоналарини ҳамда филиалларини очиш ёки ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятга мол-мулк олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган битимларни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг бошқа хўжалик жамиятларидаги иштироки билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш;
  • Амалдаги қонунларга мувофиқ Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳал этиш.

              Кузатув кенгаши ваколатига тегишли масалалар жамият Бошқарувига ҳал этиш учун  берилиши мумкин эмас.    

     11.2.3. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чексиз маротаба қайта сайланишлари мумкин. Акциядор ўзи эгалик қилаётган акциялари билан тўлиқ бир номзодга овоз бериши ёки бир неча номзодга тақсимлаб овоз бериш ҳуқуқига эга.

       Энг кўп овоз олган номзодлар Кузатув кенгаши таркибига сайланган ҳисобланади.

11.2.4. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан, унинг  таркибидан Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонининг кўпчилик овозини олиш йўли билан сайланади.

                      11.2.5. Жамият Кузатув кенгашининг йиғилиши Кузатув кенгаши раиси томонидан, Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзолари ёки аудитор, жамият Бош директорининг ва акциядорларнинг талабига кўра чақирилади.

                      11.2.6. Кузатув кенгаши йиғилишини ўтказиш учун кворум Кузатув кенгашининг сайланган аъзолари сонидан камида 75 фоизи бўлиши лозим.

                        Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Уставда кўзда тутилганининг 75 фоизидан кам бўлиб қолса, Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш учун чақиришга мажбурдир.

                        11.2.7. Жамият Кузатув кенгашининг йиғилишида кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади. Жамият Уставининг 4.4,4.5. ва 4.6. бандларидаги масалалар бўйича қарор жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.  

                     Жамият Кузатув кенгашининг йиғилишида масалаларни ҳал этишда Кузатув кенгашининг хар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлган ҳолатда, Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

                    Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзосини овози  Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришга йўл қўйилмайди.

11.2.8. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига асосан Кузатув кенгаши аъзолари йил якуни бўйича мукофотланиши ва аъзоларидан бири ёки раиси жамиятдан ҳар ойда мукофот олган ҳолда ўз вазифасини бажариши мумкин.

                     Кузатув кенгаши аъзоларининг Кузатув кенгаши фаолиятини ташкил қилиш учун қилган сарф-харажатлари (хизмат сафарлари, канцелярия, почта, телеграф, телефон ва бошқа харажатлар) умумий йиғилиш қарорига асосан жамият томонидан қопланиши учун «Бизнес режа»га киритилади.

                        11.2.9. Жамият Кузатув кенгаши йиғилишининг баёни ёзиб борилади. Кузатув кенгаши йиғилишининг баёни йиғилиш ўтказилгандан кейин 10 кундан кечикмай тузилади.

                        Жамият Кузатув кенгаши йиғилиши баённомаси йиғилишида иштирок этаётган Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар йиғилишининг баённомаси тўғрилигига жавобгардир. 

                       11.2.10. Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин. 

11.3. Жамиятнинг Ижроия органи.

                        11.3.1. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни Жамият ишини ташкил этувчи якка ҳокимлик бошқариш тарзида Бошқарув раиси амалга оширади.

                        Бошкарув раиси Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларини, ушбу Устав ва Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган «Жамият Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида бажаришни ташкил этади.

                        11.3.2. Бошқарув раиси ваколатига жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликнинг барча масалалари тегишлидир, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгашининг алоҳида ваколатига тегишли бўлган масалалар бундан мустаснодир.

                        11.3.3. Жамият Бошқарув раиси акциядорлар умумий йиғилишида 1 йилга сайланади ва  акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳамда Кузатув кенгашига ҳисоб беради.

                        11.3.4. Бошкарув раиси Кузатув кенгаши томонидан тайинланади ва акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланади. Жамият Кузатув кенгаши раиси ёки акциядорлар умумий йиғилиши белгилаган шахс жамият номидан Бошкарув раиси билан  шартнома  тузади.

                        11.3.5. Бошқарув раиси Жамият Ижроия аппарати ишини ташкил этади ва унинг  фаолияти   учун жавоб беради. Бошқарув раиси ўз ўринбосарлари ва бош ҳисобчи лавозимларига номзодларни ишга олишда ёки бўшатишда Кузатув кенгашининг розилигини олиши шарт.

                         11.3.6. Бошқарув раиси  барча корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда жамият манфаатларини бевосита кўзлайди, шартномалар тузади, ишончнома беради, банкларда ҳисоб, валюта ва бошқа рақамларни очади, жамият пул маблағларини бошқаришни амалга оширади.

11.3.7.  Бошкарув раисига берилган ҳуқуқлар:

  •           Жамият Ижроия аппарати ходимларини лавозимига тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш, уларга лавозим маоши ва унга қўшимчаларни белгилаш, рағбатлантириш ва амалдаги қонунларга мувофиқ жазолаш;
  •             Ижроия аппаратнинг штат жадвалини тасдиқлаш;
  •              ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқариш ва Ишга ёллаш шартномаларини тузиш;
  •              Бошкарув раиси ўринбосарлари, Ижроия аппаратнинг бошқа раҳбар ходимларининг ваколатини аниқлаш;
  •              Бошкарув раиси ўринбосарларига ўз ваколати атрофида ҳуқуқ бериш, бошқа корхона, муассаса, ташкилотларда жамият манфаатларини кўзлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича шартномалар тузиш.

11.3.8. Жамият Кузатув кенгаши жамиятнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар у  жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

                   Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият Бошқарув раисини ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият Бошқарув раиси ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. Жамиятнинг Бошқарув раиси ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган жамият Кузатув кенгаши жамият Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек, жамиятнинг Бошкарув раиси тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради.

11.4. Жамиятнинг миноритар акциядорлари қўмитаси.

                    11.4.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилади.

                   Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар акциядорлар томонидан  жамият Кузатув кенгашига уставда назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

                   Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият Кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида Кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

11.4.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг Бошкарув раиси, бошқарув аъзолари, шунингдек, жамиятнинг Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

11.4.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

                   -  акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун  киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

                   -миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

                             -қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

                             -қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

        11.4.4. Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул  қилинади.

                        11.4.5. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

                         11.4.6. Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони  уч кишидан иборат бўлади ва бир йил муддатга сайланади . 

                            11.4.7. Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

                            11.4.8. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

                   Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

11.4.9. Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли  эмас.

                     Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият Кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

12. ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ.

12.1. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси.

                     12.1.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилишида Тафтиш комиссияси сайланади. У 3 кишидан иборат бўлиб, бир йилга сайланади. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоси унинг таркибига кетма-кет уч  мартадан  ортиқ сайланиши мумкин эмас.

                 Тафтиш комиссияси аъзолари жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Ижроия аппарати  таркибига кирмайди.

                 Тафтиш комиссияси аъзоларининг фаолияти мазкур жамиятда ёлланма меҳнат фаолияти билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади.

                      12.1.2. Тафтиш комиссияси фаолиятининг ваколати ва тартиби амалдаги қонунлар, жамият Устави ва  акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган «Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низом билан белгиланади.

                      12.1.3. Жамият ўзининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш килиш) йил якуни  бўйича ёки бошқа даврда Тафтиш комиссиясининг ташаббуси, Умумий йиғилиш, Кузатув кенгашининг қарори ёки ҳаммаси бўлиб, Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган Жамият акциядори (акциядорлари)нинг талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор килиш йўли билан амалга оширилади.

                        12.1.4. Тафтиш комиссияси тафтишни ўтказилишини таълаб қилганларга ўтказилган текшируви натижалари тўғрисида маълумот беради. Тафтиш комиссияси йиллик ҳисобот ва баланслар бўйича хулосалар тузади. Унинг хулосаси бўлмаса умумий йиғилиш жамият  балансини тасдиқлаш ҳуқуқига эга эмас.

                      12.1.5. Тафтиш комиссияси  жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки  йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек, қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият Кузатув кенгашининг йиғилишига олиб чиқади.

         12.1.6. Тафтиш комиссияси ўз йиғилишларининг баёнини ёзиб боради.

                          12.1.7. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига асосан Тафтиш комиссияси аъзолари йил якуни бўйича мукофотланиши ва аъзоларидан бири ёки раиси жамиятдан ҳар ойда мукофот олган ҳолда ўз вазифасини бажариши мумкин. Тафтиш комиссияси аъзоларининг Тафтиш комиссияси фаолиятини ташкил қилиш учун қилган сарф-харажатлари (хизмат сафарлари, канцелярия, почта, телеграф, телефон ва бошқа харажатлар) умумий йиғилиш қарорига асосан жамият томонидан қопланади.

                          12.1.8. Тафтиш комиссияси Жамият манфаатига хавф туғилганида ёки мансабдор шахслар  томонидан суистеъмолликка йўл қўйилгани аниқланганида навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақиришга мажбурдир.

12.2. Аудиторлик ташкилоти.

                          12.2.1. Жамият ўзининг молия-хўжалик фаолиятини йилига камида бир марта аудиторлик   текширув   ўтказишга мажбур.            

12.2.2. Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган  аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган  шартномага мувофиқ қонун  ҳужжатларида   белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга  аудиторлик хулосасини тақдим этади.

                    12.2.3. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида  етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.

13. Жамият томонидан мулкларни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ битимлар тузиш.

              13.1.  Жамият томонидан мол-мулк сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ    битимлар ҳаракатдаги  Уставга ва қонунлар талабига биноан амалга оширилади.

14.  Жамиятнинг соф фойдасини тақсимлаш тартиби.

              14.1. Жамиятнинг молия - хўжалик фаолияти натижасида олинган фойдаси, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин ҳаракатдаги қонунларга ва ушбу Уставга мувофиқ фондларни ташкил қилишга, акцияларга дивидендлар ва бошқа қимматли қоғозларга фоизлар тўлашга ишлатилади.

                            Жамият соф фойдаси қуйидагиларга сарф қилинади:

          -   захира фондига;

          - вақтинча айланма маблағ сифатида фойдаланиш учун жамиятда қолдиришга;

          - Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Миноритар акциядорлар қўмитаси  ишини ташкил қилиш ва унинг аъзоларини тақдирлаш фондига;

          -   Дивидендлар тўлаш фондига.

          -   умумий йиғилиш қарорига асосан бошқа мақсадларга;

14.2.  Умумий йиғилиш қарорига асосан бошқа мақсадларга  Жамият захира фонди Устав  фондини камида 15 фоизи миқдорида шакллантирилади.

                        Жамият ушбу Уставда белгиланган ҳажмга етишигача захира фондига ҳар йилги соф  фойданинг 5 фоиз миқдорида ажратмани амалга оширади.

                          14.3. Захира фонди маблағлари Жамиятнинг зарарларини қоплашга, Жамият заёмлари  бўйича   мажбуриятларини қоплашга  ва амалдаги қонунларга мувофиқ акциядорларнинг талаби бўйича акцияларини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлганларни акцияларини сотиб олиш учун сарф қилишга мўлжалланган.

           Захира  фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

           14.4. Захира фондига мажбурий ажратмалар тўлиқ ёки қисман сарфланган бўлса у  тўлдирилиб   борилади.

          14.5. Кузатув кенгаши  Тафтиш комиссияси  ва  Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларини тақдирлашга ажратма жамиятнинг Кузатув кенгаши,  Тафтиш комиссияси ва  Миноритар акциядорлар қўмитаси  ишини ташкил қилиш ҳамда унинг аъзоларини манфаатдорлигини  ошириш мақсадида ташкил қилинган

14.6. Акциядорларга дивиденд тўлаш ажратма маблағлар ҳисобидан жамиятнинг жойлашган акцияларига акциядорларнинг умумий йиғилиши белгилаган миқдорда ва тартибда  дивидендлар тўланади.

15. Жамиятнинг ҳисоб ва ҳисоботи.

15.1.  Жамият  бухгалтерия  ҳисобини  юритади  ва  қонунларда  белгиланган  тартибда молиявий ҳисоботлар беради.

                    15.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, унинг ҳолати ва етарлилиги, ҳар йилги ҳисоботни ва бошқа молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тегишли органларга тақдим этиш, шунингдек, жамият фаолияти тўғрисида акциядорларга, кредиторларга ва оммавий ахборот воситаларига бериладиган маълумот учун тегишли қонунларга мувофиқ Бошқарув раиси жавоб беради.

                   Акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган жамиятнинг йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги маълумотларни, фойда ва зарарнинг ҳисобини жамият Тафтиш комиссияси тасдиқлаши лозим.

15.3. Жамият белгиланган ҳужжатларни оммалаштиришдан аввал, ҳар йилги текшириш ва йиллик молиявий ҳисоботни тасдиқлаш учун жамият ҳамда унинг акциядорлари билан мулкий томондан боғлиқ бўлмаган аудиторни жалб этиши керак.

15.4.Жамият қонунларда ва меъёрий ҳужжатларда белгиланган маълумотларни белгиланган тартибда ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши керак.

16. Жамиятнинг аффилланган шахслари.

                     16.1. Жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар мазкур жамиятга нисбатан   аффилланган шахслар деб эътироф этилади.

         16.2. Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

      1) ушбу жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига эгалик қилувчи юридик шахс;

       2) ушбу жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига яқин қариндошлари билан биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс;

       3) ушбу жамият Кузатув кенгашининг аъзоси, жамият Бошқарув раисининг ёхуд  жамият бошқаруви аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс;

       4) ушбу жамият қайси юридик шахс устав фондининг йигирма фоизи ва ундан ортиқ  фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

       5) ушбу жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган ёки ушбу жамият қайси жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлса, ўша жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган юридик шахс;

      6) ушбу жамият устав фондининг йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи айни бир шахс қайси юридик шахс устав фондининг йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

      7) ушбу жамият Кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи айни  бир шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

      8) ушбу жамиятнинг Бошқарув раиси ёхуд бошқарув аъзоси бўлган айни бир шахс ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс ижроия органининг раҳбари вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

      9) яқин қариндошлари билан биргаликда ушбу жамият Кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи шахс қайси юридик шахс раҳбарининг ёки ижроия органи аъзосининг вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

      10) ушбу жамият Бошкарув раисининг ёки бошқарув аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс яқин қариндошлари билан биргаликда қайси юридик шахс жамият Кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

11)  ушбу жамият билан битта хўжалик бирлашмасига кирувчи юридик шахс.

16.3. Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахси бўлган акциядор - жисмоний шахснинг  аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

     1)  ушбу жисмоний шахс ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс устав  фондининг йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

     2) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув  кенгашининг аъзоси бўлса, ўша юридик шахс;

      3) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда ижроия органининг аъзоси ваколатларини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс.

16.4. Ушбу Низомнинг 16.2. сўз бошисининг 1, 2, 4, 6-бандлари ва 16.3. сўз бошисининг 1-банди талаблари  ишончли бошқарувчи ёки акциядорнинг вакили сифатида иш юритаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

16.5. Аффилланган шахс жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан, битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.

16.6.  Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот, шу жумладан, аффилланган шахсларнинг ёзма билдиришлари ва битимлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ таърифлари ҳамда қарор қабул қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар жамият йиллик ҳисоботининг бир қисми бўлади.

16.7. Жамиятнинг Бошқарув органи жамият Кузатув кенгашини аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомасини илова қилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.

16.8. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аффилланган шахс билан тузиладиган битим тўғрисидаги ахборотни ўрганади ва аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилади.

16.9. Агар жамият Кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлса, битим бўйича қарор  қонунларда белгиланган тартибда ва муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

16.10. Жамиятнинг аффилланган шахси жамиятнинг Кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

16.11. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади.

17. Акциядорларга жамият ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятини бериш.

                                                  17.1. Жамият акциядорларга қуйидаги хужжатлардан фойдаланиш имкониятини  яратади:

- жамиятнинг уставини, уставга киритилган, белгиланган тартибда рўйхатдан   ўтказилган  ўзгартириш ва қўшимчаларни, жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни, жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;  

- жамиятнинг ўз балансидаги мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи   ҳужжатларни;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамиятнинг бошқа бошқарув органлари томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларни;

 - жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси ҳақидаги низомни;

 - жамиятнинг йиллик ҳисоботини;

              - эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларни акциялар эмиссияси  рисоласини;

              - тегишли органларга тақдим этиладиган молиявий  ҳисоботларни;

              - жамият   акциядорлари умумий йиғилишларининг, Кузатув кенгаши, Тафтиш   комиссияси йиғишларини баёнларини;

  - жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхатларини;

               - жамият Тафтиш комиссиясининг, аудиторлик ташкилотининг хулосалари ва ҳисоботларини, назорат қилувчи давлат органларининг текширувлари далолатномаларини.

                      17.2.  Жамият акциядорнинг ёзма талабига кўра унга ушбу Уставда назарда тутилган    ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ҳақ эвазига тақдим этиши шарт. Ҳақ миқдори  жамият томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаш харажатларининг қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ортиб кетмаслиги керак.

      Жамият сўралаётган ҳужжатларни акциядорга электрон шаклда тақдим қилишга    ҳақли.

      Акциядорлар жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.

18. Жамиятни тугатиш ва қайта ташкил этиш.

18.1. Жамиятнинг фаолияти акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Хўжалик судининг қарори билан баъзан қонунларда кўзда тутилган ҳолатларда тўхтатилиши мумкин.

18.2. Жамиятни қайта ташкил этиш, бирлашиш, қўшилиш, ажралиш, бўлиниш шаклларида амалга оширилади.

18.3.  Жамиятни қайта ташкил этишда жамият Уставига зарур ўзгаришлар ва давлат рўйхати реестрига тегишли маълумотлар киритилади.

            Жамият қайта ташкил этилганда жамиятнинг ҳуқуқ ва бурчлари унинг ворисларига   ўтади.

18.4. Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда жамият  юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга зудлик билан ёзма маълумот беради.

  18.5. Жамиятни тугатиш ўзи тайинлаган Тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади,  агар унинг фаолияти Хўжалик судининг қарори билан тўхтатилса,  бу ишни ана шу орган томонидан тайинланган Тугатиш комиссияси амалга оширади.

                   Тугатиш комиссияси тайинланган вақтдан бошлаб, жамият ишларини бошқариш унинг  ваколатига ўтади. Тугатиш комиссияси жамиятнинг мавжуд мулкини баҳолайди,  унинг дебитор ва кредиторларини аниқлайди,  улар билан ҳисоб-китоб қилади, жамиятнинг учинчи шахсга шунингдек, унинг иштирокчиларига қарзларини тўлаш чораларини кўради,  тугатиш балансини тузади ва уни жамиятнинг умумий йиғилишига тақдим этади.

18.6. Тугатишда жамиятнинг маблағлари,  мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар қонунда белгиланган тартибда жамиятнинг мажбуриятларини қоплашга сарф қилинади.

            Жамиятнинг мажбуриятларидан ортиб қолган маблағлар Тугатиш комиссияси томонидан жамият акциядорлари ўртасида улар эгалик қилувчи акцияларга мутаносиб равишдақ.

18.7. Жамиятни тугатиш хақида давлат рўйхати реестрига ёзилгандан бошлаб акциядорлик жамияти тугатилган,  унинг фаолияти тўхтатилган ҳисобланади.

19. Баҳсларни хал этиш тартиби.

 19.1. Жамият билан унинг акциядорлари,  шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги  баҳслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.