«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ Кузатув Кенгаши 2022 йил 12 сентябр куни соат 11.00 да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани Паркент кўчаси 74 уй Эл.почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2022 йил 22 август ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2022 йил 7 сентябр ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва кенгаш таркибини қайтадан сайлаш;
2. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг “Умумий йиғилиш ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг “ижроия органи ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар кпиритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 12 сентябр соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 269-39-61