“Parkent universal savdo kompleksi”  АЖ

акцциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш

БАЁНИдан  кўчирма

2016 йил 25 апрел                                                                                               Тошкент шахри

Акциядорларнинг 2015 молиявий йил якуни бўйича умумий йиғилиши Тошкент шахар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 74-уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида 2016 йил 25 апрел куни ўтказилди. Йиғилишда 1080610 овозга эга 5 та акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 90,05% ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш хуқуқига эга.

Жамият Устав жамғармасининг 92,92 %га эгалик қилувчи Тошкент шахар хокимияти номидан ишончнома асосида Тошкент шахар хокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бўлим бошлиғи Хайдаров Бахтиёр Тулкунович қатнашди.

            Йиғилиш раёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Хайдаров Б.Т. – Тошкент шахар Савдо Департаменти бўлим бошлиғи ,

Камолов Т.К. –  «Тошбозорсавдо» уюшмаси бўлим бошлиғи,

Иногамов А.Б. – «Parkent universal savdo kompleksi”АЖ  бошқаруви раиси в.б.

Хамраев А.С. – “Фарход деҳқон бозори” АЖ директори, жамият кузатув кенгаши раиси.

            Йиғилиш котибиятига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Норматов Бахтиёр Каримджанович.

            Йиғилиш саноқ хайъатига қуйидаги ходимлар сайландилар:

Ибрагимова Гулчехра,  Султонова Гулноза,  Махкамова Элвира.

            Йиғилишга жамият кузатув кенгаши раиси, “Фарход деҳқон бозори” АЖ директори Хамраев А.С.  раислик қилди.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Parkent universal savdo kompleksi” АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига баҳо бериш.

2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

8. Жамият ижроия органи рахбарини  сайлаш.

9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. Жамият Уставини янги тахрирда тасдиқлаш.

12. Жамият «Умумий йиғилиш тўғрисидаги Низоми»ни янги тахрирда тасдиклаш.

13. Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми»ни янги тахрирда тасдиклаш.

14. Жамият «Ижроия органитўғрисидаги Низоми»ни янги тахрирда тасдиклаш.

15.Жамият “Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низоми»ни янги тахрирда тасдиклаш.

16. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

17. Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”ни жорий қилиш ва тасдиқлаш.

18. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

19. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

Йигилиш регламенти қуйидагича тасдиқланди:

Асосий масалаларга 10 минутгача.

Сўзга чиқувчиларга 5 минутгача.

Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.

КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР АТРОФЛИЧА МУХОКАМА ҚИЛИНИБ

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. “Parkent universal savdo kompleksi” АЖнинг 2015 йил якуни бўйича иш фаолияти юзасидан жамият директорининг хисоботи тасдиқлансин ва унинг фаолиятига қониқарли бахо берилсин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 6997 та овоз – 0.65 %, бетараф 26981 та овоз – 2.49 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

2. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан «KONS  FUDITINFORM  AGENTLIGI» МЧЖнинг 2016 йил 30 мартдаги  ижобий аудиторлик хулосаси инобатга олинсин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 0 та овоз – 0.0 %, бетараф 33978 та овоз – 3.14 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2015 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84 %, қарши  – 0 та овоз – 0.0 %, бетараф 33978 та овоз – 3.14 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 6991 та овоз – 0.65 %, бетараф 26981 та овоз – 2.49 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

5. Жамият Кузатув Кенгашининг 2015 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84 %, қарши  – 6991 та овоз – 0.65 %, бетараф 26981 та овоз – 2.49 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган 10358.8 минг.сўм  хисобварағи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик  якуни  бўйича олинган соф фойда аввалги йилларда олинган зарарни қоплаш учун йўналтирилсин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. Жамият бошқаруви раиси (А.Иногамов)га «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 6991 та овоз – 0.65 %, бетараф 26981 та овоз – 2.49 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

8. Жамият ижроия органи рахбари этиб Иногамов Акмалхон Баходирович 1 йил муддатга сайлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

9. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:

9.1. Аскаров Шопулат Шорахматович                  1046418  та овоз

9.2. Хакимов Рауф Арипович                                1352220  та овоз

9.3. Саримсоқов Алишер Тухтамишевич             1046418  та овоз

9.4. Мирзадияров Сардор Закиржанович             1046418  та овоз

9.5.  Рахматуллаев Лутфулла  Хабибуллаевич    1046418  та овоз

9.6. Саидахмедов  Окил Акбарович                       1046418  та овоз

9.7.  Тулаганов Фарход Файзуллаевич                  1046418  та овоз

9.8. Азизов Шамсиддин   Азадович                       1046418  та овоз

9.9. Мирзарасулов Кобул Хайритдинович            1046418 та овоз

10. Жамият Тафтиш комиссиясига Хусан Олимов, Нуманова Мактуба,  Мухторов Яшарлар сайлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 0 та овоз – 0.0 %, бетараф 33978 та овоз – 3.14 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

11. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ жамият Устави янги тахрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

12. “Жамият акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”и  янги тахрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

13. “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”и  янги тахрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

14. “Жамият Ижроия органи тўғрисидаги Низом”и  янги тахрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

15. 14. “Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом”и  янги тахрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

16. Жамиятнинг “Ташкилий тузилмаси” (янги тахрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

17. Жамиятнинг “Корпоратив бошқарув Кодекси” иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга риоя қилиш тасдиқлансин. “Корпоратив бошқарув кодекси”га илова тариқасида ишлаб чиқиладиган низом ва йўриқномаларни тасдиқлаш хуқуқи жамият Кузатув кенгашига берилсин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 6997 та овоз – 0.65 %, бетараф 26981 та овоз – 2.49 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

18. “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

19. “Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 1046418 та овоз – 96.84%, қарши  – 33978 та овоз – 3.14 %, бетараф 0 та овоз – 0.0 %, овоз бермаган 214 овоз – 0.02 %).

20. Жамият ижроия органи рахбари А.Иногамов янги тахрирда тасдиқланган жамият Уставини белгиланган тартибда  Яшнообод туман Ҳокимияти тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан  рўйхатдан ўтказиш чораларини кўрсин.

Баённома имзоланган сана:   «04» май 2016 йил.

Йиғилиш раиси                                                                           А.Хамраев

Котиб                                                                                     Б.Норматов