Бизнес режаси

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖнинг ташкил топиши

Жамият Тошкент шаҳар Ҳамза  тумани  Ҳокимининг 1996 йил 17 майдаги 678- сонли қарорига асосан ташкил топган, акциядорларнинг 2014 йил 25 июлдаги навбатдан ташкари умумий мажлиси қарорига асосан жамиятга «Паркент универсал савдо комплекси» Акциядорлик Жамияти  номи берилган.

Жамият Тошкент шаҳри Яшнободтумани Паркент кўчаси 74-уйда жойлашган.

Жамият эгаллаб турган майдон 6,25 гани ташкил этади.

Жамият таъсисчилари

Жамиятда 2013 йил 29-сентябр Q 0058-3-сонли рақам билан  рўйхатга олинган эгасининг номи ёзилмаган қўшимча 476.000 та акциялар чиқарилиб,  жамият  Кузатув  Кенгашининг 2013 йил 11 декабрдаги 7-сонли мажлис қарорига асосан, акциялар 100% Тошкент шаҳар Ҳокимияти номига жойлаштирилган ва ҳозирда жамиятнинг 1.126. 000 дона акцияси мавжуд бўлиб, жами  номинал қиймати 1.126 .000,0  минг сўмни  ташкил  килади  ва  акциялар 100%  жойлаштирилган.

-Тошкент шаҳар Ҳокимияти – 92.93 %-1 046 418 дона акция.

 - Очиқ савдо улуши - 7.07 %- 79 582дона акцияни ташкил этади.

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ жамият даромадининг 50%ни маҳаллий бюджетгаўтказади, 5% ни «Тошбозорсавдо» уюшмаси  ҳисобига, қолган 45%ни ўз эҳтиёжи учун ишлатади.

Жамият бошқарув органи

Ўзбекистон  Республикаси  «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг  ҳуқуқини  ҳимоя қилиш  тўғрисида»ги конуни  асосан,  «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ юқори органи акциядорларнинг умумий мажлиси  ҳисобланади ва унга  қуйидаги ваколатлар берилган:

-Жамият низомини тасдиқлаш.

-Жамият низомигаўзгартиришлар киритиш.

-Жамият янги низомини тасдиқлаш.

-Жамиятни  қайта ташкил этиш.

-Жамият иш фаолиятини тўхтатиш.

-Жамият Кузатув Кенгаши аъзолари, Бошқарув раисини, Тафтиш ҳайъати аъзоларини сайлаш ва улар ҳисоботини тасдиқлаш, ишига баҳо бериш ҳамда ишини муддатдан олдин тугатиш.

-ўз акцияларини сотиб олиш.

Йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, «Бизнес режа», Даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

Олинган соф фойдани тақсимлаш.

Жамият ташқи аудиторини сайлаш ва унинг иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш.

Жамият ижроия органи

Жамият ижроия органи, жамият бошқаруви бўлиб, жамият бошқарув раиси унинг ишини юритади.

Жамият бошқарув раиси, жамият Кузатув Кенгаши ва акциядорларнинг умумий мажлиси ваколатига кирмаган барча ишларни амалга оширади.

Жамият бошқарув раиси акциядорларнинг умумий мажлисида 1 йил муддатга сайланади.

Жамият бошқарув раиси вазифаси жамият ривожи учун, унинг соф фойдасини кўпайтиришга  қаратилган.

Жамият бошқарув раиси, ишчи ходимларни бажараётган иш кўлами, унинг сифатигақараб моддий ва маънавий рағбатлантириш ишларини олиб боради.

Жамият назорат органи

Жамият олий органи акциядорларнинг умумий мажлиси  ҳисобланади.

Жамият бошқарув ишини Кузатув Кенгаши назоратқилади.

Ўзбекистон  Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар  ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунигаасосан, 3 кишидан иборат тафтиш  ҳайъати жамиятнинг молиявий фаолиятини назоратқилади.

Бозорда ишни ташкил этиш ва

ривожлантириш омиллари ҳисоби:

Жамиятга қарашли бино ва иншоотларни ижарага бериш ва уларга коммунал хизмат кўрсатишни  ташкиллаштириш.

Кўрсатилаётган  коммунал хизматлар инфратузилма ва ижара ҳақлари миқдори, Тошкент шаҳар  Ҳокимияти  томонидан  тасдиқланган  таъриф  асосида  ундирилади.

Жамият  ҳудудида  256 та  хусусий  кийим – кечак ва халк истеъмол молларига ихтисослашган  дўконлар ва 8 та икки қаватли блоклар мавжуд. Кўрсатиладиган коммунал ва ижара хизматлари учун  ҳақларни  инобатга олиб, жорий йил учун қабул қилинган  даромад ва харажатлар сметаси  ишлаб чиқилади  ва жамият Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан  тасдиқланган  таъриф  асосида  ундирилади.

Жамиятнинг  2015  йилнинг чораклари  бўйича  режалаштирган

“Даромад  ва  харажатлар” сметасининг  асосий  кўрсатгичлари:

Кўрсатгичлар 1 чорак 2 чорак 3 чорак 4 чорак 2015 йил
Даромадлар
1 Ижара ҳақи 27 000,0 27 000,0 27 000,0 27 000,0 108 000,0
2 Инфратузилма даромади 105 600,0 105 600,0 105 600,0 105 600,0 422 400,0
2 Жами даромадлар 132 600,0 132 600,0 132 600,0 132 600,0 530 400,0
Мажбурий харажатлар
1,6% пенсия жамғармасига 2 121,6 2 121,6 2 121,6 2 121,6 8 486,4
1 1,4% Йўл солиғи 1 856,4 1 856,4 1 856,4 1 856,4 7 425,6
2 0,5% мактаб ривожлан. 663,0 663,0 663,0 663,0 2 652,0
Жами ажратмалар 4 641,0 4 641,0 4 641,0 4 641,0 18 564,0
Даромад қолдиғи 127 959,0 127 959,0 127 959,0 127 959,0 511 836,0
Жорий харажатлар
1 50% ли ажратма 63 979,5 63 979,5 63 979,5 63 979,5 255 918,0
2 Аъзолик бадали 6 630,0 6 630,0 6 630,0 6 630,0 26 520,0
Даромад қолдиғи 57 349,5 57 349,5 57 349,5 57 349,5 229 398,0
                         Жорий харажатлар
1 Иш ҳақи 27 600,0 27 600,0 27 600,0 27 600,0 110 400,0
2 25% тўловлари 6 900,0 6 900,0 6 900,0 6 900,0 27 600,0
3 Сув ва канализация 900,0 900,0 900,0 900,0 3 600,0
4 Электр қуввати 4 500,0 4 500,0 4 500,0 4 500,0 18 000,0
7 Махсустранс 1 200,0 1 200,0 1 200,0 1 200,0 4 800,0
8 Транспорт харажатлари 600,0 600,0 600,0 600,0 2 400,0
10 Телефон, телеграф 750,0 750,0 750,0 750,0 3 000,0
14 Асосий восита эскириши 4 002,0 4 002,0 4 002,0 4 002,0 16 008,0
15 Банк хизмати 1 200,0 1 200,0 1 200,0 1 200,0 4 800,0
17 Бошқа харажатлар 4 500,0 4 500,0 4 500,0 4 500,0 18 000,0
Жами харажатлар 52 152,0 52 152,0 52 152,0 52 152,0 208 608,0
Соф фойда 5 197,5 5 197,5 5 197,5 5 197,5 20 790,0
Рентабелоик даражаси 3,9 3,9 3,9 3,9 3,9

Тошкент шаҳар  Ҳокимияти томонидан таърифлар ўзгарганда, мазкур жадвалга жамият

Кузатув кенгаши томонидан  ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Дивидендлар

Жамият акциядорларига йилига бир ёки икки маротаба олинган соф фойдасига караб, жамият  акциядорларнинг  умумий  мажлиси  қарори асосида оралиқ ва якуний дивидендлар бериш ҳуқуқига эга, дивидендлар  пул  ўтказиш ва “Давр банк” АТБ  банкининг Юнусобод филиали  орқали, қонунда белгиланган  вақтларда  тарқатилади.

« Паркент универсал савдо комплекси » ОАЖ бошкарувининг 2013 йилги фаолияти буйича хисоботи:

    Жамиятимиз 2013 йил якуни буйича 605 млн 200,9 минг сумлик ялпи даромад урнига 668 млн 426,7 минг сумга бажариб, режа 110,4 % этиб бажарилди.

              Курсатилаётган ижара ва бозор инфратузилмаси хизматлар режаси 605  млн 200,6 минг сум булган холда амалда 652 млн 102,0  минг сум ёки режа 107,75 %га бажарилди, жумладан, жамият балансидаги бино ва иншоатларни ижарага бериш хаки режаси 107  млн 697,1 минг сум булган холда амалда 123 млн 664,6 минг сум ёки режадан 15 млн 967,5 минг сумга ошириб 114,8 %га бажарилди, бозор инфратузилмаси режаси 497 мил 503,8 минг сум булган холда амалда 528 мил 437,4 минг сум этиб бажарилди ёки режа 106,2 фоиз этиб бажарилди, бунга асосан 2012 йилда курсатилган хизматлардан ундирилмай колган кисми копланиши сабаб булди, кузда тутилмаган бошка даромадлардан 14 мил 728,5 минг сумлик даромад олинди.

            Жамият 50 фоизлик махаллий бюджет ажратмасидан режадаги 292 млн 009 минг сум унрига 321 млн 745,7 минг сум утказилди ва режа 29 млн 736,3 минг сумга ошириб бажарилди.

     Жамият бошкаруви, акциядорларнинг мажлисида тасдикланган «Даромад ва харажатлар» сметасининг харажат кисмида белгиланган маблаглар доирасида иш олиб бориб, иш хаки режасидан 309,8 минг сум уз навбатида 25% ли ажратмадан  577,4 минг сум , махсустранс корхонаси ажратмасидан 1 мил 620,2 минг сум телефон хажатларидан 278,4 минг сум, банк хизмат курсатиш харажатидан 3 мил 196,3 минг сум, бошка харажатлардан 2 176,8 минг сум тежаб колинди. Шу билан бир каторда айрим харажатлар “Бизнес режа”даги курсатгичлардан ошик харажат килишга тугри келди булар: фойдаланилган электр куввати харажатларидан 17 млн 981,7 минг сум,  таъминоти харажатларидан 12 мил 490,3 минг сум куп харажат килишга тугри келди.   

            Юкорида келтирилганлар натижасида жамият 2014 йилда 58 мил 118,3 минг сумдик соф фойда олинди, утган йиллар давомида йилигиб колган,  хисобот йилининг бошидаги 130 млн 042,7 минг сумлик зарарнинг 58 мил 118,3 минг суми ёпилиб, 71 мил 924,4 минг суми колди. 

     Хали олдинда киладиган ишларимиз куп, Сизларни ишонтириб айтаманки, жамият олдинги мавкеъйини тиклаш борасида ходимлар билан биргаликда бор куч ва имкониятларини аямасдан, акциядорларга муносиб дивидендлар таркатишда иш олиб борадилар, факат бизга Сизларнинг ишончингиз ва режаларни амалга ошириш учун вакт керак булади.    

«Паркент универсал савдо комплекси» ОАЖнинг 2013 йил якуни

юзасидан тафтиш хайъати хулосаси.

       Биз, «Паркент универсал савдо комплекси» ОАЖ тафтиш хайъати аъзолари С.Исмаилова Т.Хабирхонов ва Ф. Султоновлар  «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш конуни»нинг 110 – моддасига асосан «Паркент универсал савдо комплекси» ОАЖнинг 2013 йил фаолияти юзасидан тафтиш ишини олиб борди.

    Жамиятнинг 2013 йилги молиявий якуни юзасидан «АУДИТ ВАРН» МЧЖ томонидан аудит текшируви утказилган ва аудит текширувининг ижобий хулосаси мавжуд.

       Жамият акциядорларининг  2013 йил 3 июнда утказилган навбатдаги умумий мажлисида жамият бошкарув раиси этиб Ш.Ш.Эргашев сайланди.

   Акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлисида, 2013 йил учун тасдикланган «Бизнес режа»даги даромад ва харажатлар сметаси бажарилиши куйдагича булган:

Курсатилаётган ижара ва бозор инфратузилмаси хизматлар режаси 107,75 %га бажарилди, жумладан, жамият балансидаги бино ва иншоатларни ижарага бериш хаки режаси 114,8 %га бажарилди, бозор инфратузилмаси режаси 106,2 фоиз этиб бажарилди, бунга асосан 2012 йилда курсатилган хизматлардан ундирилмай колган кисми копланиши сабаб булди, куздатутилмаганбошка даромадлардан 14 мил 728,5 минг сумлик даромад олинди.

            Жамият 50 фоизлик махаллий бюджет ажратмасидан режаси 29 млн 736,3 минг сумга ошириб бажарилди.

     Жамият бошкаруви, акциядорларнинг мажлисида тасдикланган «Даромад ва харажатлар» сметасининг харажат кисмида белгиланган маблаглар доирасида иш олиб бориди.   

          Келтирилганлар натижасида жамият 2014 йилда 58 мил 118,3 минг сумдик соф фойда олинди, утган йиллар давомида йилигиб колган,  хисобот йилининг бошидаги 130 млн 042,7 минг сумлик зарарнинг 58 мил 118,3 минг суми ёпилиб, 71 мил 924,4 минг суми колди. 

   Жамиятнинг йил якуни буйича дибитор карзлари 465 мил 655,0 минг сум ва кредитор карзлари  34 мил 224,5 минг сумни ташкил этади, карзларнинг муддати утганлари мавжуд эмас.

   Жамиятда чикарилган 650 000 дона акциялар 100% жойлаштирилган.

   Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 07.06.2011 йилдаги 343-Ф – сонли фармони, Тошкент шахар хокимининг 10.06.2011 йилдаги 315-сонли ва 2011 йил 21 июндаги 347-сонли карорлари ижросини таъминлаш максадида курлиш ва кайта куриш ишлари олиб борилди, ушбу максадда,Тошкент шахар хокимияти хисобидан 476,0 млн сум жамиятнинг махсус банк ракамига утказилган, ушбу маблаг хисобига бузилган савдо дуконлари урни текисланди, йул курилиши ишлари олиб борилди, мевали ва манзарали дарахт кучатлари экилди ва ушбу экилган кучатларни сугориш максадида скважина казиш ишлар амалга оширилган.

«Паркент универсал савдо комплекси» ОАЖ нинг 2013 йилги баланси:

«Паркент универсал савдо комплекси» ОАЖнинг 2013 йил якуний баланси
Актив м.сум Пассив м.сум
1 Асосий воситалар колдик суммаси 134 375,5 Устав капитали 650 000,0
2 Капитал куйилмалар 264 134,6 Таксимланмаган фойда (зарар) -71 924,4
3 Узок муддатли инвестиция 410 743,2 Захира капитали 186 608,2
4 Ишлаб чикариш захираси 14 694,1 Максадли тушим 476 000,0
5 Пул маблаглари 30 740,9 Мехнатга хак тулаш буйича карзлар -
6 Бошка дебиторлар 420 220,0 Бошка карзлар 34 224,5
7 Баланс 1 274 908,3 Баланс 1 274 908,3

 

 Жамиятнинг 2013 йил молиявий натижаси:

Курсатгичлар номи Даромадлар Харажатлар
1 Махсулот сотувидан тушган соф тушим 652 102,0
2 Давр харажатлари - 255 141,4
3 Молиявий фаолиятнинг даромадлари 14 728,5
4 Олинган дивидендлар 1 596,2
5 Умум хужалик фаолиятининг фойдаси 413 285,3
6 Солик тулаганга кадар даромад 413 285,3
7 Даромад солиги 355 167,0
8 Фойдадан бошка соликлар ва йигимлар
9  Соф фойда  (Зарар) 58 118,3