МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ

Жамиятнинг 2015 йил 28 майдаги 162-сонли хатини кўриб чиқиш.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати (реестри)ни ёпиш санасини белгилаш.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида бюллетенларни тарқатиш ва овозларни ҳисобини юритиш учун  ҳисоб комисиясини тузиш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини белгилаш.

Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетенни шакли ва матнини тасдиқлаш.

Акциядорларга ва давлат (ҳокимият) вакилига тақдим этиладиган Умумий йиғилиш ўтказишга оид тайёрланган ахборот (материаллар) рўйхатини тасдиқлаш.

Мажлис кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан сўз жамият бошқарув раиси в.б.А.Содиқовга  берилди.

Жамият бошқарув раиси в.б. А.Содиқов сўзга чиқиб, 2015 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони қабул қилинганлиги, ушбу Фармонда акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, жамиятни бошқаришда акциядорларни ролини кучайтириш масалаларига  жиддий эътибор қаратилганлиги, акциядорлик жамиятларини уларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда тақдим этилаётган намунавий тузилмага мувофиқлаштириш, акциядорлик жамияти ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилиш ва бошқа амалга оширилиши лозим булган вазифалар ҳақида маълумот берди.

Бундан ташқари, жамият бошқарув раиси в.б. А.Содиқов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли Қарори ва ушбу қарор ижроси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 4 майдаги 419-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ, “Ишлаб чиқаришни янада модернизациялаш, техник қайта жихозлаш, рақобатбардош махсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида ошкора савдоларда хусусий мулк эгалиги шарти билан хўжалик бошқаруви органларининг давлат активлари ва улушлари, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган корхоналарлар рўйхати” тасдиқлангани, ушбу рўйхатнинг 2-бўлимида “Паркент универсал савдо комплекси»” АЖнинг Устав фондидаги давлат (ҳокимият) улушини 51 фоиз миқдорида сақлаб қолган холда қўшимча акциялар чиқариш кўзда тутилганлигини айтиб ўтди. А.Содиқов ўз сўзида мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида мутахассислар томонидан тегишли ҳисоб-китоб ишлари олиб борилганлиги ва ҳисоб-китобларга кўра жамият томонидан қўшимча равишда хар бирининг номинал қиймати 1000 сўм бўлган 925.800,000 сўмлик 925.800 дона эълон қилинган акциялар чиқариб, жойлаштирилган тақдирда, ҳокимиятнинг улуши 51 %ни ташкил этишини билдирди.

Мазкур масала юзасидан жамият қимматли қогозлар бўйича мутахассиси Э.Нуров сўзга чиқиб, жамият Уставининг 5.7. моддасида “Жамият томонидан чиқарилган қўшимча акциялар жойлаштирилаётганда жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари  акциядорлар ўзлари эгалик қилган овоз берувчи жамият акцияларига мутаносиб миқдорида қўшимча акциялар харид қилишда имтиёзли ҳуқуқга эгадирлар. Акциялар очиқ обуна бўлиш орқали жойлаштирилаётганда имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик, шунингдек, унинг ҳаракат муддати тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилиниши мумкин. Акцияларни харид қилишда имтиёзли ҳуқуқни қўлланмаслик ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори белгилаган муддатда, лекин бу қарорни қабул қилинган вақтдан бир йилдан ошмаган муддатда кучда бўлади” деб кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли Қарорида қўшимча чиқариладиган акцияларни ошкора (очиқ савдода) савдоларда сотиш кўрсатилганлиги боис, “Акциялар очиқ обуна бўлиш орқали жойлаштирилаётганда (харид қилаётганда) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик” масаласини умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди.

Мазкур масалалар Кузатув кенгаши аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва масалаларни белгиланган тартибда ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2015 йил 10 июн кунига чақириш ва кун тартибини қуйидагича белгилаш бир овоздан тасдиқланди:

  1. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.
  3. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг Ижроия органи ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  5. Акциялар очиқ обуна бўлиш орқали жойлаштирилаётганда (харид қилишда) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият бошқарув раиси в.б. А.Содиқов сўзга чиқиб, акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2015 йил                28 май, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри тузилган сана: 2015 йил 4 июн холатига тузиш таклифини берди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият бошқарув раиси в.б. А.Содиқов, йиғилганларга акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисоб комиссиясини  тузиш, унинг таркибига жамият ходимлари Э.Нуров, З.Ҳасанов, ва Н.Миролимова- ларни киритишни таклиф этди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича мажлис раиси А.Ҳамраев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республиксининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги” қонуни 64-моддасига мувофиқ, Кузатув Кенгаши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда умумий йиғилиш ўтказиш ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини белгилашлари қайд этилгани боис, акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида “Бизнес Дейли Медиа” газетасида эълон бериш, давлат вакилига почта хизмати орқали, ҳамда электрон почта манзилига хабар юбориш, қолган акциядорларга Марказий Депозитарийдан олинган маълумотлар асосида электрон почта манзилларига (мавжуд бўлганларига) хабар юборишни таклиф этди.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамият қимматли қогозлар бўйича мутахассиси Э.Нуров сўзга чиқиб, Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетенни шакли ва матни билан Кенгаш аъзоларини таништирди ва тасдиқлашни таклиф этди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича Кенгаш аъзоси О.Саидахмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 64-моддасига мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда жамият Кузатув кенгаши акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот рўйхатини белгилаши кўрсатилганини маълум қилиб, ушбу ҳужжатларга жамиятнинг ташкилий тузилмаси лойиҳаси, уставга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаси, жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрири лойиҳаси ва жамиятнинг ижроия органи ҳақидаги низомини янги таҳрири лойиҳасидан иборат эканлигини билдирди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

           Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Кузатув кенгаши,

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони ва 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли Қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2015 йил 10 июн соат 11.00 да жамият маъмурий биносига чақирилсин.

3. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқлансин:

  1. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.
  3. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг Ижроия органи ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  5. Акциялар очиқ обуна бўлиш орқали жойлаштирилаётганда (харид қилишда) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик туғрисида.

4.  Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 28 май,  навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 4 июн этиб белгилансин.

5. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида ҳисоб комиссияси  аъзолари этиб, жамият ходимлари Э.Нуров, З.Ҳасанов, ва Н.Миролимовалар тасдиқлансин.

6. Жамият акциядорларига (Марказий Депозитарийдан олинадиган рўйхат асосида) навбатдаги умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида “Бизнес Дейли Медиа” газетасида ва жамиятнинг веб сайтида эълон берилсин, электрон почта манзилларига (мавжуд бўлганларига) хабар юборилсин, давлат (ҳокимият) вакилига умумий йиғилиш тўғрисида қўшимча равишда хат юборилсин.

7. Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетен шакли ва матни тасдиқлансин.

8. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот рўйхати қуйидагича белгилансин, яъни жамиятнинг ташкилий тузилмаси лойиҳаси, Уставга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаси, жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги Низомини янги таҳрири лойиҳаси ва жамиятнинг Ижроия органи ҳақидаги Низомини янги таҳрири лойиҳаси.

9. Жамият бошқарув раиси в.б. А.Содиқовга акциядорларнинг умумий йиғилишига тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.

 «Паркент универсалсавдо комплекси» АЖ

Кузатув кенгашига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони ва 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли Қарори ижроси юзасидан жамият мутахассислари томонидан тегишли ишлар бажарилаётган бўлиб, мазкур вазифаларни ўрнатилган тартибда бажариш учун акциядорларнинг навбатидан ташқари умумий йиғилишини чақириш зарурияти туғилмоқда.

Шу муносабат билан мазкур масалани Кузатув кенгаши йиғилишида кўриб чиқилишини сўраймиз.

«BIZNES DAILI»

Рўзномасининг бош муҳарририга

 

«Паркент универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти раҳбарияти Сиздан рўзномангизнинг яқин сонларида қуйидаги эълонни чоп этишингизни сўрайди.

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ акциядорлари диққатига !

«Паркент универосал савдо комплекси»  АЖ Кузатув Кенгаши 2015 йил 10 июн куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

       Манзил:Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси-74 уй.тел:269-39-61

Жамиятнинг электрон почта манзили: aj_pusk1@mail.ru

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 04 июн.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1.  Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.
  3. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг Ижроия органи ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  5. Акциялар очиқобуна бўлиш орқали жойлаштирилаётганда (харид қилишда) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тугрисида.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2015 йил 10 июн соат 10-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 269-49-77.

Тўловни ўз вақтида амалга оширишга кафолат берамиз.

Тошкент шаҳар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чикариш Департаменти бошлиғи  Р.А.Абдумажитовга

Ҳурматли Ровшан Абдулахатович, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони ва 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли  Қарори  ижроси  юзасидан   2015 йил 10  июн соат 11-00 да  жамият маъмурий биносида ўтказиладиган, “Паркент универсал савдо комплекси” АЖ  акциядорларининг  навбатдан ташқари умумий  йиғилишида Тошкент шаҳар ҳокимиятига тегишли 1. 046. 418,0 минг сўмлик ёки  92.93% улуши билан Тошкент шаҳар ҳокимияти манфаатини ифодалаш учун  шахсан ўзингиз ёки ишончли вакилингизни ишончнома орқали иштирок этишини таъминлашингизни сўрайман.

И Ш О Н Ч Н О М А

«Паркент универосал савдо комплекси»  акциядорлик жамияти,

-                   жамият акциядорларининг Умумий йиғилишини ўтказиш учун 2015 йил 28 май ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрини

-                    ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган 2015 йил 10 июн ҳолатига тузиладиган акциядорлар реестрини

олиш учун жамият ходими Нуров Эсон ЭгамовичгаСайдаминовнага (АА 0861834, 2013 йил 14 февралда Сирғали тумани ИИБ томонидан берилган, манзил- Сирғали тумани, Қурувчилар мавзеси, 11 уй, 3-хонадон)ишонч билдиради.

Ушбу ишончнома имзоланган пайтдан 2015 йил 14 майдан 2015 йил 30 июнгача  амал қилади.

“Рarkent universal  savdo kompleksi” aksiyadorlikjamiyati Уставига киритилган ўзгартиришлар тартиби

ЭСКИ ТАҲРИРДА ЯНГИ ТАҲРИРДА

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ ВА АКЦИЯЛАРИ»

4 бўлими

4.2. Жамият қўшимча жами  4. 524. 000. 000 (тўрт миллиард беш юз йигирма тўрт миллион) сўмлик 4.524.000 (тўрт миллион беш юз йигирма тўрт минг) дона номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмдан бўлган эълон қилинган эгасини номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар чиқаришга ҳақли. 4.2.Жамият жойлаштирган акцияларга қўшимча тартибда умумий қиймати 50000000000 (эллик миллиард) сўмлик, номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган, 50000000(эллик миллион) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларни чиқаришга ҳақли.
Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ» 14 бўлими
11.22.Жамият Бошқарув раиси лавозимига қўрсатилган номзод билан акциядорлар умумий йиғилишигача вақтинча меҳнат шартномасини тузиш ёки фаолият кўрсатаётган Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин ҳаракатини тўхтатиш. 11.22. Жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.
Жамият Уставининг «ТАФТИШ КОМИССИЯСИ» 12 бўлими

         19 12.1.1.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилишида Тафтиш комиссияси сайланади.

     У 3 кишидан иборат бўлиб, бир йилга сайланади.

     Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоси унинг таркибига кетма-кет уч  мартадан  ортиқ сайланиши мумкин эмас.

                    

   12.1.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади.

     Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

      Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

 

АРИЗА-ХАБАРНОМА

“Рarkent universal savdo kompleksi” aksiyadorlikjamiyati, Рarkent universal  savdo kompleksi” AJ.

“Рarkent universal  savdo kompleksi” AJнинг Уставига киритилган ўзгартиришни давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.

        Мулкчилик шакли:  жамоат.

        Ташкилий-ҳуқуқий шакли: aкsiyadorlikjamiyati.

(акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган ёки ќўшимча масъулиятли жамият, тўлиќ ёки коммандит ширкат, унитар корхона, хусусий корхона, ишлаб чиќариш ширкати, фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган холда деҳќон хўжалиги ва бошќа тижорат ташкилотлари)

        Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони: 29 киши.

        Асосий фаолият тури: аҳолига турли хилдаги хизматлар кўрсатиш.

        Почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,Яшнобод  тумани,    Паркент кўчаси - 17 .

      Почта индекси: 100007,мулоқот телефони:269-39-60

        Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Жамият акциядорларининг 2015 йил 10 июндаги Умумий мажлис баёнидан нусха;

2. Жамиятнинг Уставига киритилган ўзгартиришлар- 2 нусхада;

3. Тўлов топшириқномаси.

            Тасдиқлайманки, таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган бошқа ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва қонун ҳужжатларига мувофиқ келади.

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ Кузатув Кенгаши  мажлисининг 3-сонли

БАЁН  Н О М А С И.

Мажлисда  қатнашганлар:

Кузатув кенгаши раиси

А.С.Ҳамраев – “Тошбозорсавдо” уюшмаси бошқарув раиси в.б.

Кузатув  Кенгаши  аъзолари

Р.Ҳакимов - Тошкент  шаҳар  Савдо  Департаменти  бошлиғининг 1-чи

                     ўринбосари.

А.Саримсоқов -    Тошкент  шаҳар  Савдо  Департаменти бўлим бошлиғи.

С.Мирзадияров -  Ҳамза  тумани  савдо  департаменти  раҳбари.

О.Сайдахмедов      - “Тошбозорсавдо”  уюшмаси  бош мутахасиси.

Ф.Тўлаганов         - “Тошбозорсавдо”  уюшмаси бўлим бошлиғи ўринбосари.

Ш.Азизов              -   Акциядор.

К.Мирзарасулов     - Акциядор.

Мажлисида  Кузатув Кенгаши  аъзоларининг  9 нафаридан 8 нафари   қатнашмоқда, мажлис ўтказилиш  ҳуқуқига эга.

Таклиф этилганлар:

         А.А.Садиков            - «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ бошқарув

                                             раиси в.б.

Э.З.Маҳкамова        - «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ бош

                                    бухгалтерии в.б.

Э.Э.Нуров -        «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ қимматли  

                               қоғозлар  мутахассиси.

                   Мажлисни  Кузатув  Кенгаши  раиси  А.Ҳамраев олиб борди.

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ

  1. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш.
  2. Жамият акцияларини янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.
  3. Қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини тасдиқлаш.

        Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси в.б. А.Содиқов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарори ва ушбу қарор ижроси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 4 майдаги 419-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ,“Ишлаб чиқаришни янада модернизациялаш, техник қайта жихозлаш, рақобатбардош маҳсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида ошкора савдоларда хусусий мулк эгалиги шарти билан хўжалик бошқаруви органларининг давлат активлари ва улушлари, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган корхоналарлар рўйхати” тасдиқлангани, ушбу рўйхатнинг 2-бўлимида “Паркент универсал савдо комплексиi” АЖнинг Устав фондидаги давлат (ҳокимият) улушини 51 фоиз миқдорида сақлаб қолган ҳолда қўшимча акциялар чиқариш кўзда тутилганлигини айтиб ўтди.

А.Содиқов ўз сўзида жамиятнинг амалдаги Уставига ва эмиссия рисоласига мувофиқ, Устав жамғармаси 1.126.000.000 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, жойлаштирилган акцияларга қўшимча тартибда умумий қиймати 4.524.000.000 сўмлик номинал қиймати 1000 сўм бўлган 4.524.000дона оддий эгаси ёзилган акциялар чиқариш хуқуқига эга эканлигини ҳақида маълумот бериб, мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида мутахассислар томонидан тегишли ҳисоб-китоб ишлари олиб борилганлиги ва ҳисоб-китобларга кўра,жамият томонидан қўшимча равишда ҳар бирининг номинал қиймати 1000 сўм бўлган 925.800.000 сўмлик 925.800 дона эълон қилинган акциялар чиқариб, янги устав фондни 2.051.800.000 (икки миллиард эллик бир  миллион саккиз юз минг) сўм этиб тасдиқлаш таклифини киритди, бунда ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 2.051.800дона акциядан иборат бўлишини маълум қилди.  

Бундан ташқари,А.Содиқов юқоридаги қарорлар ижроси юзасидан ушбу акциялар очиқ обуна усулида сотилиши лозимлигини маълум қилди.

Мазкур таклиф кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият мутахассиси Э.Нуров сўзга чиқиб, жамият устав фондини номинал қиймати 1000 сўм бўлган 925.800.000 сўмлик, 925.800 дона эълон қилинган акциялар чиқариб, янги устав фонди 2.051.800.000 (икки миллиард эллик бир миллион саккиз юз минг) сўмни ташкил этувчи номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 2.051.800(икки миллион эллик бир минг саккиз юз) дона оддий эгасининг номи ёзилган акциядан иборат этиб тасдиқлаш учун тайёрланган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор лойихаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2009 йил 30 августдаги 2000-сон билан рўйхатга олинган  “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш” қоидаларининг иловасидаги намуна бўйича ишлаб чиқилганлигини билдирди.

Бундан ташқари,Э.Нуровушбу акцияларни жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича таклиф этилганлигини маълум қилди:

- мазкур эмиссия доирасида чиқарилаётган 925.800.000 (тўққиз юз йигирма беш миллион саккиз юз минг) сўмлик, номинал қиймати 1000 сўм бўлган 925.800 дона  (тўққиз юз йигирма беш минг саккиз юз) дона ҳужжатсиз эгасининг номи ёзилган оддий акциялар очиқ обуна шаклида жойлаштирилади;

        - эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат руйхатидан  ўтказилган пайтдан бир йилдан ошмайди;

        - чиқарилган акцияларни сақлаш ва ҳисобга олиш Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийсида амалга оширилади;

        - акцияларни эркин савдода очиқ обуна усулида жойлаштирилади;

        - акцияларни мустақил баҳоловчи томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ бахоланиб, бозор нархида, аммо, номинал қийматидан кам бўлмаган баҳода жойлаштирилади;

         - мазкур чиқарилишда қайд этилган акциялар умумий қийматининг 60%дан кам миқдорда жойлаштирилган тақдирда ушбу акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб ҳисобланади;

- мазкур чиқарилишда қайд этилган акциялар чиқарилуви амалга ошмаган тақдирда акциялар учун киритилган маблағларни қайтариш масаласи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.    

Бошқа таклиф ва эътирозлар бўлмади.

Кун тартибига киритилган учинчи масала юзасидан кенгаш аъзоси О.Саидахмедов сўзга чиқиб, жамият томонидан тайёрланган жамиятнинг қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи амалдаги қонунчилик талабларига мос равишда тузилганини билдирди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

     Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда,

ҚАРОР ҚАБУЛ  ҚИЛИНДИ:

1. Жамият устав фонди қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан 925.800.000 (тўққиз юз йигирма беш миллион саккиз юз минг)сўмга оширилсин ва янги устав фонди 2.051.800.000 (икки миллиард эллик бир миллион саккиз юз минг)  сўм этиб тасдиқлансин.

2. Жамият Устав фондини кўпайтириш бўйича тайёрланган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқлансин ҳамда акцияларни жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича белгилансин:

- мазкур эмиссия доирасида чиқарилаётган 925.800.000 (тўққиз юз йигирма беш миллион саккиз юз минг) сўмлик, номинал қиймати 1000 сўм бўлган 925.800 дона  (тўққиз юз йигирма беш минг саккиз юз) дона ҳужжатсиз эгасининг номи ёзилган оддий акциялар очиқ обуна шаклида жойлаштирилади;

        - эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат руйхатидан  ўтказилган пайтдан бир йилдан ошмайди;

        - чиқарилган акцияларни сақлаш ва ҳисобга олиш Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийсида амалга оширилади;

        - акцияларни эркин савдода очиқ обуна усулида жойлаштирилади;

        - акцияларни мустақил баҳоловчи томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ бахоланиб, бозор нархида, аммо, номинал қийматидан кам бўлмаган баҳода жойлаштирилади;

         - мазкур чиқарилишда қайд этилган акциялар умумий қийматининг 60%дан кам миқдорда жойлаштирилган тақдирда ушбу акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб ҳисобланади;

- мазкур чиқарилишда қайд этилган акциялар чиқарилуви амалга ошмаган тақдирда акциялар учун киритилган маблағларни қайтариш масаласи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

         3. Жамиятнинг қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи тасдиқлансин.
        

4. Жамият раҳбариятига Кузатув кенгашининг ушбу қарори ижроси юзасидан барча тегишли ҳужжатларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ Кузатув Кенгаши  мажлисининг 2-сонли

БАЁН  Н О М А С И.

Мажлисда  қатнашганлар:

Кузатув кенгаши раиси

А.С.Ҳамраев – “Тошбозорсавдо” уюшмаси бошқарув раиси в.б.

Кузатув  Кенгаши  аъзолари

Р.Ҳакимов - Тошкент  шаҳар  Савдо  Департаменти  бошлиғининг 1-чи

                     ўринбосари.

А.Саримсоқов -    Тошкент  шаҳар  Савдо  Департаменти бўлим бошлиғи.

С.Мирзадияров -  Ҳамза  тумани  савдо  департаменти  раҳбари.

О.Сайдахмедов      - “Тошбозорсавдо”  уюшмаси  бош мутахасиси.

Ф.Тўлаганов         - “Тошбозорсавдо”  уюшмаси бўлим бошлиғи ўринбосари.

Ш.Азизов              -   Акциядор.

К.Мирзарасулов     - Акциядор.

Мажлисида  Кузатув Кенгаши  аъзоларининг  9 нафаридан 8 нафари   қатнашмоқда, мажлис ўтказилиш  ҳуқуқига эга.

Таклиф этилганлар:

         А.А.Садиков            - «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ бошқарув

                                             раиси в.б.

Э.З.Маҳкамова        - «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ бош

                                    бухгалтерии в.б.

Э.Э.Нуров -        «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ қимматли  

                               қоғозлар  мутахассиси.

                   Мажлисни  Кузатув  Кенгаши  раиси  А.Ҳамраев олиб борди.

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ

1. Жамиятнинг бошқарув раисини тайинлаш.

        Кун тартибига киритилган масала юзасидан акциядор К.Мирзакулов сўзга чиқиб, “Паркент универсал савдо комплекси” АЖ акциядорларининг 2015 йил 24 апрелда ўтказилган умумий мажлисида амалда, “Паркент универсал савдо комплекси” АЖбошқарув раиси вазифасини бажариб турган А.Содиқов овоз ололмаганлиги сабабли жамият раиси этиб сайланмади.

Аммо, “Паркент универсал савдо комплекси” АЖ иши тўхтаб қолмаслиги учун жамият бошқарув  раиси вазифасини бажарувчи  этиб, ҳозирда ишлаб турган А.Содиқовни тайинлашни таклиф қилди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

      Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда,

ҚАРОР ҚАБУЛ  ҚИЛИНДИ:

1.Жамият бошқарув раиси сайланганга қадар, А.Содиқов - “Паркент универсал савдо комплекси” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

2. Жамият раҳбариятига Кузатув кенгашининг ушбу қарори ижроси юзасидан барча тегишли ҳужжатларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда расмийлаштириш  вазифаси юклатилсин.