«Паркент универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти рахбарияти Сизга 2019 йил 23 майда соат 10-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси кворум бўлмаганлиги боис, 2019 йил 04 июндаги Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси 28 июн куни соат 16:00 да ўтказилишини маълум қилади.

Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахар, Яшнобод тумани Паркент кучаси 74 уй,
Кун тартибига қуйидаги масала киритилган:
1. Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамият директори билан тузилган мехнат шартнома муддатини узайтириш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг 2019 йил фаолиятини текшириш учун аудиторини тайинлаш.
13. Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низомини тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг янги тахрирдаги Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомини тасдиқлаш.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 28 майда соат 15-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: 71 269-39-60, 71 269-39-61.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2019 йил 04 июн холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 24 июн холатига тузилади.
Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2019 йил 27 июндан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.
ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.»