«PARKENT UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши 2023 йил 14 апрел куни бўлиб ўтади.
Йиғилиш Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 74 уй, жамият маъмурий биносида соат 11.00 бошланади. Йиғилиш қатнашчилари соат 10.00 дан 10.50 гача рўйхатдан ўтилишлари сўралади.
Акциядорларни рўйхатини 2023 йил 10 март холатига кўра ёпилади.
Йиғилиш иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри 2023 йил 17 март холатига тузлади.
Навбатдаги Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1. Жамият директори ва Кузатув кенгаши раисининг жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича 2022 йил давомида кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш;
2. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
3. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг соф фойдасини тақсимлаш;
5. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси”ни ҳамда “даромадлар ва харажатлар сметаси”ни тасдиқлаш;
6. Жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи.
7. Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида
8. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
9. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
10. Жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш;
11. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Акциядорлар йиғилишига паспорт ёки шахсини тасдиқловчи хужжат, юридик шахслар ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш ўтказишга доир ахборотлар билан жамият Кузатуви кенгашида қуйидаги манзилда танишишлари мумкин.
Тошкент шахри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 74 уй жамиятнинг маъмурий биноси.
Тел: (71) 269-39-60.
Эл.почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Жамият веб сайти: http://webmail.parkent-bozori.uz
Жамиятнинг барча акциядорларига!
Ўзбекистон Республиксининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги” қонуни 64-моддасига мувофиқ, Кузатув Кенгаши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда умумий йиғилиш ўтказиш хақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини белгилашлари қайд этилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот беришингизни сўраймиз.
Жамият Кузатув кенгаши.