«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ акциядорларининг 2024 йил 16 апрел куни соат 11-00 да Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 74 уй манзилида жамият маъмурият биноси манзилида ўтказилиши белгиланган умумий йиғилиши кворум етарли бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши 2024 йил 6 май куни соат 11-00да чақирилишини маълум қиламиз.
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар ўзгаришсиз, яъни қуйидагича қолдирилади.
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
5. Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
6. Жамият директорини сайлаш масаласи.
7. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
8. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
9. Жамиятнинг 2024 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
Такрорий умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2024 йил 8 апрел ҳолатига тузилган.
Акциядорлар такрорий умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 6 май соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 269-31-69